"Ёш умидли ҳакамлар" дастури бўйича Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази янги лойиҳа бошлади
10 ноя 2024 20:23
Янгиликлар
"Ёш умидли ҳакамлар" дастури бўйича Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази янги лойиҳа бошлади
U-13 ва U-15 жамоалари иштирокидаги “Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчилиги”нинг Республика босқичи давомида ёш ҳакамлар учун 6 кунлик семинар ўтказилади.
Жараён Марказ томонидан назорат қилиб борилади ва ўсиб келаётган реферилар учун мактаб вазифасини ўтайди. Қолаверса, дастур доирасидаги қатнашчилар алоҳида шартлар бўйича саралаб олинади.
Лойиҳадан кўзланган мақсад - умидли ва келажаги порлоқ ҳакамларни кашф этиш, уларни халқаро мусобақаларга муносиб тайёрлаш ҳамда ҳакамлик борасида Ўзбекистон номини дунёга танитиш каби устувор вазифалардан иборат. Марказ бундай лойиҳалар келгусида футболимиз ривожи учун манфаатли бўлишига ишонади ва ёш авлодни қўллаб-қувватлайди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар