UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  3 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  1 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда Янгиликлар

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда

Теглар :  Чарм тўпХоразм
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг футбол тўгаракларида минглаб ёш “чарм тўп” усталари камол топмоқда.

Уларнинг етук футболчилар бўлиб вояга етиши йўлида малакали мураббийлар камарбаста бўлишаётир. Бунинг баробарида, ёшларнинг маҳоратини янада ошириш учун турли миқёсдаги мусобақалар ташкил этиляпти.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти ташаббуси билан 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уюштирилган очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.

Урганч шаҳрида бир неча кун мобайнида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 16 та - Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги БЎСМ жамоаси ғолиблик учун баҳс юритди. Мусобақа аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди, сўнгра гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар учрашувларни давом эттиришди.

Ярим финалда “Академия”(Янгибозор тумани) жамоасининг ёш футболчилари “Хонқа БЎСМ”(Хонқа тумани)даги тенгдошларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жуфтликда “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) жамоаси “Хива БЎСМ”(Хива тумани) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Академия” ва “Ёшлик” жамоалари орасида кечган ҳал қилувчи беллашув ниҳоятда ҳаёжонли кечганлиги билан ажралиб турди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмагач, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда вилоят маркази вакилларининг қўли баланд келди(4:2). Натижада, “Ёшлик” жамоаси 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика