Йўл транспорт ҳодисаси сабабли собиқ футболчи вафот этди

Mirjalol Normatov
24 май 2020, 11:29
"Осер"нинг собиқ футболчиси Фабрис Леполь жиддий йўл транспорт ҳодисаси сабабли вафот этди.

Воқеа пайшанба тунида содир бўлган.

1996 йили Леполь "Осер" таркибида Франция чемпиони бўлган. У 1997 йилги йўл транспорт ҳодисаси сабабли футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. "Осер" таркибида у 35 ўйинда қатнашиб, 7 бора рақиблари дарвозасига йўл топа олган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal