Йоахим Лев кечаги ўйинга триллер таърифини берди

Aziz Tukhtamuradov
24 июн 2018, 09:03
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Швеция билан бўлиб ўтган ўйин (2:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менга иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг асабийлашмагани маъқул келди. Улар барибир шу ўйинни ўз фойдамизга ҳал қиламиз, деган фикрда ҳаракат қилишди. Айнан иккинчи бўлимда тезкор тўп оширишлар орқали шведларни холдан тойитишни мақсад қилгандик, бунга ҳам эришдик. 

Йигитлар юқори босимни енгиб ўтишди. Хатто майдонда 10 киши бўлиб қолганимизда ҳам менда ғалабага ишонч бор эди. Бу ўйин шунчаки триллер! Охирги 10 дақиқада катта таваккалга қўл урдим, яъни ҳимоячининг ўрнига ҳужумкор футболчини майдонга туширдим. 

Танаффус чоғида футболчиларга қандай сўзларни айтдим? Асабийлашманглар, хотиржамликни сақланглар, майдонда ортиқча хатти-ҳаракатларни амалга оширманглар, узоқ масофага ҳаводан тўп узатманглар, аксинча тезкор тўп узатишлар билан рақиб жарима майдонига ёриб киринглар! Айнан шу сўзларни футболчиларга тайинладим”, - деди Лев. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф