"Явор" дуранг ўйнади, Ҳусниддин Ғофуров захирадан майдонга тушди

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2013, 16:57
Куни кеча Сербия суперлигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётган Иваницанинг "Явор" клуби сафарда "Войводина" меҳмони бўлиб дуранг ўйнади - 2:2. Ғофуров меҳмонлар сафида 82-дақиқада майдонга тушди.

"Явор" 12та ўйиндан 13 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 23 ноябрь куни сафарда "Ягодина"га қарши ўтказади.

"Войводина" - "Явор" 2:2
Голлар:
Калудерович 4, Враньеш 40 - Досич 50, Радивойевич 89.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia