"Барселона" дарвозабони Яспер Силлессен чап оёғидан олган жароҳатидан қутулди ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти маълум қилди. Дарвозабон бугун бўлиб ўтадиган Испания кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Атлетик"ка қарши учрашув қайдномасига киритилди.