Ярмоленконинг “Вест Хэм”да қайси рақамда тўп тепиши маълум

31 июл 2018, 07:36
Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси янги футболчиси Андрей Ярмоленко лондонликлар сафида 20-рақамда тўп тепадиган бўлди.

Футболчи жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини доирасидаги назорат учрашувларида ҳам айнан шу рақам остида майдонга тушди.

Ярмоленко Дортмунднинг “Боруссия”сида9, Киевнинг “Динамо”сида 10, Украина терма жамоасида эса 7 рақамда ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: «Команда №1»