Ярим финалда Ди Мариянинг ўрнини Перес тўлдиради

Tolibjon Qosimov
9 июл 2014
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Алехандро Сабелья, Голландияга қарши ярим финал учрашувида Анхел Ди Мариянинг ўрнига Энцо Перес майдонга тушишини таькидлади.
Ди Мария Белгияга қарши учрашувда жароҳат олган эди ва ўйинни давом эттира олмади. Ярим финалда белгияликлар билан сариқ карточкалар туфайли майдонга туша олмаган Маркос Рохо ҳам тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Голландия ўртасидаги учрашув 10 июль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: championat.com