UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Флик: “Ёшлигимда “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”  0 08:23Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”  1 07:56Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди”  8 07:31Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади  3 07:15Гвардиола: “Челси” топ жамоа, аммо “Сити” яхшироқ ўйнайди”  13 05:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Саутгемптон" 2:0  0 05:25Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" - "Бешикташ" 3:1  0 05:20АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 1:2  1 05:15Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия М" 6:0  0 05:10А Серия. "Интер" - "Сампдория" 5:1  1 05:05ЛаЛига. "Барселона" - "Атлетико Мадрид" 0:0  0 05:00АПЛ. "Шеффилд" - "Кристал Пэлас" 0:2  0 04:55Бундеслига. "Боруссия Д" - "Лейпциг" 3:2  0 04:50АПЛ. "Лидс" - "Тоттенхэм" 3:1  0 02:25Левандовски ўзининг Бундеслигадаги энг тезкор голини урди  6

Яраланган жамоалар тўқнашуви, волейболчи Касминин, баҳсни безаган тўртта гол ёхуд драматик кечган "Турон" - "Локомотив" ўйини ҳақида Янгиликлар

Яраланган жамоалар тўқнашуви, волейболчи Касминин, баҳсни безаган тўртта гол ёхуд драматик кечган "Турон" - "Локомотив" ўйини ҳақида

Кечадан Суперлиганинг учинчи турига старт берилди. Турни эса Яйпанда "Турон" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб берди.

Ўйингача...

Одатда футбол жамоатчилиги орасида қолаверса ўзимиз ҳам бирор учрашув олдидан жамоаларнинг имкониятини чамалаб чиқамиз, тўғрими? Бунда кимдир бу жамоага ён босса, яна кимдир бошқа клубнинг имкониятларини юқори баҳолайди. Лекин биз ҳикоя қилаётган "Турон" - "Локомотив" учрашувидан олдин аниқ тахмин билдириш мушкул эди. Келинг сўзимизга исбот сифатида қуйидаги фактларни келтириб ўтсам: Икки жамоа бунга қадар икки турда ҳам рақибларига имкониятни бой бериб қўйган, жорий мавсумда ҳали очко ишлашни уддасидан чиқа олишмаганди. "Турон" дастлаб ўз майдонида "Қўқон-1912"га (1:2), сўнг сафарда "Сўғдиёна"га (0:1) мағлубиятга учради. Худди шундай ҳолат "Локомотив"да ҳам ҳукмрон эди. Микаэль Секейра шогирдлари илк турда Олмалиқда АГМКга (1:2), уйда эса "Навбаҳор"га (1:2). Тўплар нисбатида ҳам деярли катта фақр йўқ эканлигини кўришимиз мумкин эди. Яъни пойтахт клуби иккита гол уриб, тўртта гол олиб чиққан бўлса (2-4, -2), яйпанликлар битта гол уриб учта тўп ўтказиб юборишганди (1-3, -2). Иккинчидан бу жамоалар шу кунга қадар бирор маротаба ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Демак, бу ўйин тарихдаги биринчиси бўлди. Учинчидан "Турон" Суперлигада илк бор иштирок этаётган бўлса, "Локомотив" янги мураббий қўл остида деярли барчасини янгитдан бошламоқда. Шундай экан олдиндан бу ўйиннинг натижасини ва учрашувнинг қандай кечишини айтиш қийин эди. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг икки жамоага ҳам ғалаба зарурлиги футболчиларга майдонда икки ҳисса куч билан ўйнашларини талаб қиларди.




"Турон"нинг икки голига, битта тўп билан жавоб берган "Локомотив"

Учрашувдаги биринчи гол "Ўзбекистон" ўйингоҳига ташриф буюрган кўп сонли мухлисларни узоқ куттирмади. Илк дақиқалардан тўп назоратини қўлига олган "Турон" жамоаси аъзолари 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан ёриб кирган Билол Тошмирзаев жарима майдончасига кириб бораётган Даян Поньевичга тўпни узатди. Сербиялик футболчи бир йўла рақибнинг учта ҳимоячисини алдади ва дарвозани ишғол қилди. Бу гол Поньевичнинг чемпионатимиздаги ва умуман "Турон"даги илк голи ҳисобланади. Орадан кўп ўтмасдан майдон эгалари меҳмонлар дарвозасига иккинчи тўпни ҳам киритишди. Ўнг қанотдан юқорилатиб узатилган тўпни бўйдор ҳимоячи Владислав Касминин боши билан дарвозага йўллади. Футболчи гол уриб мухлисларга қувонч улашди-ю, бироқ...Майли бу ҳақида кейинроқ. Ушбу икки гол "Локомотив"нинг режаларини ўзгартириб юбориши кутилганди. Аммо Микаэль Секейра шогирдлари ўзларини йўқотиб қўймасдан тўп тепишда давом этишди. 16-дақиқада Жавоҳир Сидиқов ўзининг севимли услубида рақиб жарима майдончасига яқин худудда моҳирона зарба йўллади. Тўп эса Ислом Абдуллаев қўриқлаётган дарвозанинг тўридан жой олди. Ўтган мавсумларда жароҳат сабаб "Пахтакор"нинг захирасида қолиб кетган Сидиқовнинг яна голлар ураётгани кишини хурсанд қилади. Қийин вазиятдан чиқиб кетишга уринаётган меҳмонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобдаги мувозанатни тиклашлари мумкин эди. Биринчи бўлим охирларига келиб яъни 40-дақиқада Сидиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Кахи Махарадзе боши билан дарвозага йўллади. Тўп эса устун ва устун кесишган жойга тегиб қайтди. Очиғини айтганда "Турон" иккинчи голдан сўнг ташаббусни рақибга топшириши ўз дарвозаси олдида кескин вазиятларнинг ортишига олиб келди.



Воллейболчи Касминин ва иккинчи бўлим


"Турон" жамоаси танаффусдан сўнг худди биринчи бўлимда бўлгани каби дастлабки сониялардан ташаббусни қўлга олишди. Бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Хусусан, Музаффар Муззафаров, ганалик ҳужумчи Кваме Карикарида жуда қулай имкониятлар бўлди. 63-дақиқадан бошлаб "Локомотив" соф иккита ҳужумчи тактикасига ўтишди. Яъни Секейра Дилшод Комиловни ўрнига Марат Бикмаевни майдонга туширди. Натижада ҳужум марказида Темурхўжа Абдухолиқов ва Марат Бикмаев тандеми ҳосил бўлди. "Турон"да эса Билол Тошмирзаев ва Синиша Бабич ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов ҳамда Фозил Мусаев тушди. Бир томондан олиб қаралганда мезбонлар ғалабага яқин келишаётганди. Лекин барчасини 67-дақиқада Владислав Касминин ўзгартириб юборди. Футболчи "Локомотив"нинг қанотдан юқорилатиб узатган тўпни қўли билан қайтарди. Гапнинг очиғи проффессионал футболчи ўз жарима майдончаси ичида бундай ёш болаларча хатога йўл қўйиши мумкинми?

Ушбу вазиятга ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов мазкур ҳолатга ўта босиқлик билан жавоб қайтарди: "Бундай ҳолат ҳаммада мухлислар қаршисида, босим остида юзага келиши мумкин. Буни инсоний фактори десак ҳам бўлади. Ҳеч кимни айбдор қилмаймиз. Таҳлил қиламиз, тушунтирамиз".



Ўхшашликни қаранг ўтган турда Серазитдинов бошга теккан тўпни қўли билан ўйнади деб пенальти белгилаганди. Бу сафар эса "Турон" футболчиси чиндан ҳам тўпни қўли билан ўйнади ва Илгиз Танташев иккиланмай ўн бир метрлик нуқтага ишора қилди. Ушбу вазиятни VAR ҳам кўриб чиқиши шарт эмасди. Шу куни ўйин давомида деярли VAR тизимига эҳтиёж сезилмади, десак муболаға бўлмайди. Боиси майдонда ҳақиқий футбол ва жанг бўлди. Касминин эса иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Темурхўжа Абдухолиқов эса пенальтини бехато амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Бизни ҳайрон қолдирган жиҳат бир киши кўп бўлиб қолган "Локомотив" босимни ошириши ўрнига кўпроқ ҳимояланишига мажбур бўлди. Майдон эгалари эса янада олдинга ўтишга ва турли комбинациялар орқали ҳужумлар ташки қилишга ҳаракат қилишди. Кваме Карикарининг ўзида икки бор голли вазият юзага келди, аммо қанот ҳаками унинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини билдирди. Шу тариқа жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди ва мавсумдаги илк очколарини қўлга киритишди.

Рақамлар сўзлаганда
Демак тўп назоратидаги устунлик "Локомотив" томонида бўлди 35% - 65%
Зарбалар: 8 - 7
Аниқ зарбалар: 3 - 5
Бурчак зарбалари: 5 - 4
Карточкалар: 1та қизил, 4та сариқ - 2та сариқ

Навбатдаги турда 3 апрель куни "Турон" Қаршига "Насаф" майдонига сафар қилса, "Локомотив" ўз уйида "Қизилқум"ни меҳмон қилади.


Абдулазиз Искандаров






Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
19 мар 12:17:59
fanat Borussiya Dortmund
Hoy birodarlar anovi federatsiyadagi kalamushlar,nagliy halqni ustidan kulishyapdi,nimadir qilish kerak
   
19 мар 20:10:39
Интер_Милан
Ким билади эрматов каерда бирор йилга дам олгани кетганми диман
   
19 мар 17:18:49
Dilshodbek110272
Дарбозабон тупга бакириб чикиши керак эди
   
19 мар 14:18:12
Жандос Нурманов
Буни хеч хатолиги ёк, проста мухаррир мактабда математика дарсига бормаган (окимаган) ёки % ни 102 дан хисоблашага оргатган ))))
   
19 мар 12:42:28
Farrux Mirzayev Yusufjonovich
FOIZNI 100 DAN BULISHI UCHUN AYTAYLIK BUG'DOYNI 10 G DAN 30 TONA OLADIGAN BULSA 31 TONA BULSA FOIZ 100 DAN OSHIQ BULADI BU YERDA QANAQASIGA FOIZ 36-66 BULADI BILMADIM 36+66=102 BULADI QAYSI MATEMATIKA IKALASI 100 BULADI BILMADIM
   
19 мар 12:37:11
Nodir Yusupov
Turon yaxshi jamoa ekan. Salgina omad yetishmadi holos
   
19 мар 12:22:19
Shavkatbek Tojiaxmatov
To‘pni nazorat qilish 36 ga 66 mi ? Qiziq. Unda 102 % bo‘lib ketadiku.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика