Япониялик таянч ярим ҳимоячи "Ливерпул"га ўтмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
18 авг 2023, 16:53
"Штутгарт" ярим ҳимоячиси Ватару Эндо "Ливерпул"га ўтишга яқин.

Машҳур Фабрицио Романонг хабар беришича, япониялик хавбек инглиз клуби учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб улгурди. Яқин соатларда футболчи АПЛ гранди сафига қўшилиши кутилмоқда. Трансфер суммаси 18 миллион еврони ташкил қилади ва Эндо 2027 йилгача шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли таянч ярим ҳимоячиси 2019 йилдан буён "Штутгарт" шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсум барча мусобақаларни инобатга олганда у 40 ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо

Сўнгги янгиликлар

Барча ›