Япония ўртоқлик учрашувида Тунисни мағлуб этди

Aziz Tukhtamuradov
27 мар 2015, 17:40
Бугун Япония терма жамоаси ФИФА куни доирасида ўз майдонида Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Африка қитъаси вакилларига қарши бўлиб ўтган ўйинда қитъадошларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Мезбонлардан Шинжи Оказаки (78) ҳамда Кейсуке Хондалар (83) голларга муаллифлик қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси айнан Японияга қарши ўйин ўтказади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›