Яничич "Сепахон" билан баҳсни ўтказиб юборади
04 апр 2016 14:20
Янгиликлар
Яничич "Сепахон" билан баҳсни ўтказиб юборади
Елкасидаги жароҳат ҳамон безовта қилаётгани боис "Локомотив" ҳимоячиси Неманья Яничич "Сепахон" билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмайди.
Маълумки, "Локомотив" 6 апрель куни ўз майдонида ОЧЛ 4-тур учрашувини ўтказади. Эроннинг "Сепахон" клубига қарши кечадиган баҳс "темирйўлчилар" учун катта аҳамиятга эга. Бу ўйинда "Локомотив" фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Аммо етакчи ҳимоячилардан бири Неманья Яничич бу учрашувда иштирок эта олмайди. Сабаби уни елкасидан олган жароҳат безовта қилмоқда.
Яничич айнан шу оғриқ туфайли Эрондаги ўйинда ҳам иштирок эта олмаганди. Энди у олий лига баҳсларида жамоамизга ёрдам бериши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар