Хвича гол урдими? Грузиялик машҳур мусиқачининг концерти "Наполи" ҳужумчиси туфайли тўхтаб қолди

Оқил Абдубарноев
7 мар 2024, 22:10
Грузияда шов-шувли воқеа юз берди.

Италия А Сериясининг 27-турида "Наполи" "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда мезбонларнинг грузиялик ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ҳисобни очди.

Неаполдаги ўйин билан бир қаторда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида машҳур мусиқачи Ниаз Диасамидзенинг концерти бўлиб ўтаётганди. Томошабинлар орасида баҳс-мунозараларни эшитган санъаткор бир муддат тўхтаб, "Хвича гол урдими?" деб айтган.

ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sportall