UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда катта қийинчилик билан 10 киши бўлиб қолган "Аталанта"ни мағлуб этди   339 03:01ЕЧЛ. "Манчестер Сити" бу сафар "Боруссия"ни енгди  6 01:10"Челси" ёзда Холандни қўлга киритишга ишонмоқда  4 00:56Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"да йирик ғалабага эришди, Мессидан дубль  11 00:52Мираброр Усмонов хотираси учун ўтказилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 00:20Пасторе "Рома"дан кетади  2 00:08ЕЧЛ. "Боруссия М" – "Ман Сити". Таркиблар маълум!   8 00:04"Кичкина камера". Футбол vs Футзал   2 00:03Olamsport: Истомин Қозоғистонда иккинчи давра ўйинини ўтказди, Бобоусмон Батуровнинг иккинчи жанги ва бошқа хабарлар  0 23:52ЕЧЛ. "Аталанта" – "Реал Мадрид": Асенсио ва Винисиус бошланғич таркибда!   22 23:48ЕЛ. "Тоттенхэм" "Вольфсберг" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди, Винисиусдан дубль   6 23:29Мираброр Усмонов хотираси учун баҳс. Ўзбекистон футбол МТЖ - Ўзбекистон футзал МТЖ 0:4.   4 23:24Чалханоглу "Милан"да қолади(ми)?   3 23:07Баҳодир Жалолов Болгарияда жанг қилди  2 23:05"Лестер" Лингардни кузатмоқда  1

Хуршид Ғиёсов: "Биз ҳам миш-мишларни эшитгандик" Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: "Биз ҳам миш-мишларни эшитгандик"

Айни вақтда юртимиз жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида.

2021 йилги футбол мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсовни суҳбатга чорладик.

- Хуршид, сухбатимиз аввалида жамоа ва сизни Фарғонада ўтказилган  “Хоким кубоги"даги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Келинг, мана шу мусобақадаги таасуротлар билан ўртоқлашсангиз. Бу мусобақада қатнашиш ғояси кимдан чиқди?

Табрик учун катта рахмат. Мусобақадан таасуротларимиз жуда ҳам яхши бўлди. Бунга сабаб эса жамоамиз “Хоким кубоги”да биринчи марта қатнашди. Мусобақада қатнашиш ғояси эса мусобақа ташкилотчиларидан чиққан, улар бизни таклиф этишди. Жамоамиз бу мусобақага кубокни қўлга киритиш учун борганди ва бунга эришди. Мусобақа муросасиз ва курашларга бой ўтди. Шароитларга гап бўлиши мумкин эмас. Бизни жудаям яхши кутиб олишди...

- Келинг, энди жиддий саволларга ўтамиз. Жамоада раҳбарият алмашди. Улуғбек Мирзаевнинг қандай салоҳиятга эга эканини кўрди. Ушбу инсон келганидан кейин жамоадаги моддий ҳолат ўзгардими, жамоа қайта шаклланяптими?

Тўғри, рахбаримиз ўзгарди. Хозир жамоада муҳит аьло даражада, ҳаммангиз кўриб турибсиз, янги мавсумга таёргарлик кўрмоқдамиз. Моддий тарафлама ҳам ўзгаришлар яхши. Ўтган мавсумдаги мукофот пулларини оляпмиз. Менимча энди ҳаммаси яхши бўлади. Жамоадошларим бунга ишонмоқда.

- "Бунёдкор" жамоасининг собиқ мураббийи Вадим Абрамов бир интервюсида шундай деганди:

“Биз янги раҳбар билан бир марта кўришдик, ўшанда хам жуда кам гаплашдик. Жамоада директорини танимаймиз хам. Ишчиларнинг бир муддатлик маошлари тўланмаган. Бу кетишда нима бўлади билмайман”. Айтоласизми ўшанда хақиқатан хам вазият қийин ахволдамиди?

Тўғри. У инсон билан бир марта кўришганмиз ва ўшанда ҳам оз вақт сухбатлашгандик. Ундан кейин умуман кўришмадик ҳам, гаплашмадик ҳам.

- Янги мавсумнинг охиригача "Бунёдкор” жамоасида қоласизми ёки таклифларни кўриб чиқишга тайёрмисиз? 

Хозирча “Бунёдкор” жамоасидаман. Жамоа билан амалдаги шартномамиз август ойигача тузилган. Кейин нима булади билмайман.

- Хуршид, ўтган мавсум Кореяда легионер бўлдингиз. Лекин, кўп ўтмай яна собиқ жамоангиз таркибига қайтдингиз. Бунинг сабаби нима?

Биласизми, аслида легионер бўлиш жуда қийин. Бунга катта меҳнат керак бўлади. Муҳит ўзгаради. Айниқса, ўтган йили хамма учун омадсиз йил бўлди. Пандемия хамманинг режаларини ўзгартириб юборди. Лекин, легионер бўлганимда хаммаси яхши эди. Мени жамоа яхши кутиб олди. Чемпионат бошланди. Мени ҳайрон қолдирган томони, мен ўйнаган учрашувда жамоамиз ғалабага эришди, мен гол урдим. Лекин, кейинчалик қайдномадан ҳам ўрин олмадим. Нима бўлаётганини тушунмасдим. Кейинчалик заҳирада қоладиган бўлдим. Охирида мен жамоа раҳбари билан кўришиб олдим ва ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилдик.

 

- Янги мавсумда жамоангиз олдига асосий максад килиб кандай вазифа куйилди?

Менимча, янги мавсумни ҳамма жамоа интиқлик билан кутмоқда. Вазифага келадиган бўлсак, совринли ўринларни қўлга киритиш бизнинг масадимиз. Имкон бўлса, чемпионлик учун курашамиз.

- Янги мавсумдан нималарни кутмоқдасиз?

Бу йилги мавсум ҳам ҳар доимгидек муросасиз ўтишини кутмоқдаман. Менимча, ўзгаришлар кўп булади. Амалдаги чемпионга бу йил осон бўлмаса керак. Шу қаторда, бизда ҳам янгиликлар ва кутилмаган натижалар бўлади.

- Қизиқ савол. Ўзбекистондаги энг мукаммал стадион қайси деб ўйлайсиз? Сиз учун омадли ўйингоҳ-чи?

Менимча “Пахтакор” ва “ Навбахор” жамоаси уй стадионлари бўлса керак. Омадли стадионга келадиган бўлсак, албатта, бу “Бунёдкор” стадиони.

- Суҳбатимизни жиддий савол билан якунласак... Яъни бир неча йил илгари "Бунёдкор" жамоаси тугатилиши хақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо бундай бўлмади. Мана энди "Насаф" жамоасини хам тугатилиши айтилганди, лекин охирги дақиқаларда бу жамоада хам иш бошланиб кетиб жамоа сақлаб қолинди. Савол қуйидагича, футбол академияси зўр ва яхши. Қолаверса, профессионал тарзда ишлаб келаётган шу иккита жамоа қолган булса. Бу жамоаларни қўллаб-қувватлашимиз керак?

Тўғри айтасиз. Биз ҳам бу миш-мишларни эшитгандик. Лекин, амалда бундай бўлмади. Мени ҳайратлантирган томони шундаки, ўзбек футболига шунча иқтидорларни етиштириб бераётган бу икки жамоани йуқ қилиш кимга керак бўлди. Нима сабабдан жамоаларни тугатиш керак эди. Ана шуниси бизни ўйлантириб қуйди. Саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, менимча академияси йўқ жамоаларни йўқ қилиш эмас, балки озгина бўлсада қўллаб қувватлаш керак. Ўшанда улар ҳам олдинга интилишлари мумкин.

- Хуршид, суҳбат учун раҳмат. Марҳамат, мухлисларга тилакларингиз...

Мухлисларга тилагимиз шуки, янги мавсумни кутишсин, биз уларга кўплаб совғалар тақдим этамиз. Барча жамоаларнинг мухлисларига омад ёр бўлсин. Футбол мухлислар учундир.

Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди





Реклама 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
19 фев 16:39:45
ДОКТОР ФЕДЯ
Хуршид укам жисмоний кучсизсан ўз устингда ишла техниканг яхши
+1   
19 фев 15:20:02
Shodlik
Oxirgi savoli yaxshi chiqipti akademiyala xaqida Hudo hohlasa bu yil Bunyodkor va Nasafdan syurprizla kutamiza ketganla o'rni bilinmidi
+1   
19 фев 15:03:34
Dostonbek Bavariya
Unga uzoq vaqt berib bumasdida, katta pul oladi bobo
   
19 фев 17:37:55
aral2019
Хуршид Ғиёсовга Аврамов термага шакирмагани ушун айтяпсизми Купер кеткизиб якчи килди
   
19 фев 17:21:24
Otabek Turg'unov
Farqi Nima фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қўшиламан, унинг борлиги ўша вақтдаги футбол сифатига унча таъсир кўрсатмагандир, лекин унинг футбол фалсафаси, футболга ёндашуви барибир бошқача эди, бу кейинчалик футболимизга ижобий таъсир қиларди. Федерация ҳам у орқали футболга сал жиддий ёндашиб бошлаган эди, ҳозиргига ўхшаб ТЖ клублар билан ўйнаб юрмасди
Уни қараши эскича эди деб одил интервю берди. Кегин унга вақт бериш деганда пулни хам хисобга олиш керак.
   
19 фев 17:18:19
Otabek Turg'unov
- Сизнингча, терма жамоамизнинг собиқ мураббийи Эктор Куперга вақт бериш керакмиди ёки йуқ?
Ўйлашимча, ҳар бир мутахассисга вақт керак бўлади. Ўзининг методикаси ва тактикаларини футболчиларга сингдириш жуда қийин жараён. Шу қаторда Эктор Куперга ҳам вақт берилиши керак эди.

Вақт кере бўлса шу саралашдан кегин МТЖни кападзега қаттиқ қилиб боғлаб қўйиш кере.
   
19 фев 17:03:11
Belconnen FC
M. Yu. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
o'zing ber vaqt
:)
   
19 фев 17:01:23
Farqi Nima
Қўшиламан, унинг борлиги ўша вақтдаги футбол сифатига унча таъсир кўрсатмагандир, лекин унинг футбол фалсафаси, футболга ёндашуви барибир бошқача эди, бу кейинчалик футболимизга ижобий таъсир қиларди. Федерация ҳам у орқали футболга сал жиддий ёндашиб бошлаган эди, ҳозиргига ўхшаб ТЖ клублар билан ўйнаб юрмасди
   
19 фев 16:42:36
mundialgacha...
Kuperning o'yinida ma'no ko'rmadim. o'ta qo'rqoq o'yin. Ming darvozani himoya qilgani bilan gol bo'lmasa nima naf?!
   
19 фев 16:29:16
M. Yu.
o'zing ber vaqt
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика