Хуммельс "Бавария"ни тарк этмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018
"Бавария" ҳимоячиси Матс Хуммельс қишки трансфер ойнасида жамоадан кетишни режалаштиряпти.

Маълумотларга кўра, футболчига Лондоннинг икки клуби "Челси" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда Хуммельснинг агенти Англия пойтахтида мижозининг трансферини муҳокама қилмоқда.

Олдинроқ, Матс Хуммельсга "Бавария" бош мураббийи Нико Ковачнинг иш услуби ёқмаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Bild