UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Фабиньо: "Мбаппени "Ливерпуль"га ўтишга кўндирмоқчиман"  3 22:21"Монако" Головин учун 35 млн евродан воз кечишга тайёр  5 22:06Расман: Жозе Фонте "Лилль"га ўтди  5 21:50"Уотфорд" ўзининг содиқ мухлисларига жамоанинг янги либосини совға қилди  2 21:13Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2018 кумуш медалидан воз кечди  10 20:45УЕФА "Рома"ни жаримага тортди  6 20:14Карикатура: Клопп ҳимоядаги муаммоларга ечим топдими?!  18 19:54Olamsport: Хитойда ўзбекча финал, Емельяненконинг навбатдаги жанги санаси маълум ва бошқа хабарлар  0 19:18Диёр Имомхўжаев: "Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса таниқли мутахассислардан бири Ўзбекистон бош жамоасини қабул қилиб олади"  9 19:02Суперлиганинг 18-турида уч нафар четлатилган ҳакам ишлайди  28 18:51“Мустақиллик кубоги — 2018”: “Яшнобод” жамоаси “B” гуруҳидан жой олди  1 18:50ЖЧ-2018 да ишлаган икки осиёлик ҳакам "Пахтакор"нинг икки учрашувини бошқаради  76 18:36Суперлига: 18-тур учрашувларига масъуллар тайинланди  10 18:24МЮнинг янги мавсумдаги сардори ким бўлиши аниқ  1 17:57ЎФА МТЖ мураббийи масаласига изоҳ берди  187

Хулоса ўзингиздан, ҳурматли раҳбарлар... Янгиликлар

Хулоса ўзингиздан, ҳурматли раҳбарлар...

Айни пайтда барча клубларимиз янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Суперлигада иштирок этиши аниқ бўлган жамоаларимиз ҳам, суперлигада ўйнашдан умидвор бўлиб турган клублар ҳам тайёргарликни давом эттиришмоқда.
ЎФФга янги раҳбарият келганидан кейин кўп нарсалар ўзгарди. Бу йилдан Суперлигада тўлиқ профессионал мақомга лойиқ жамоалар ўйнаши ҳақида ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти баралла айтмоқда.

Олий лига Суперлигага ўзгартирилгач, клубларимиз ҳам ПФЛ қўяётган талабларни бажаришга шундай тезликда киришдики, ҳаттоки Про-лигага тушиб кетган жамоалар ҳам ПФЛ Суперлига жамоалари учун қўяётган талабларни бажараётганини эълон қилишдан чарчашмаяпти.

Хўп, клубларимиз ЎФФ ва ПФЛ талаб қилаётган профессионаллик сари гуёки қадам ташлаётгандек. Майли, бунга ишондик дейлик. Аслидачи?

Мен ҳозир ЎФФ, ПФЛ ва клубларимиз матбуот хизматига назар ташламоқчиман.

Ҳали айтиб ўтганимдек, ЎФФга янги раҳбарият келганидан кейин федерация ва ПФЛ сайти жонлангандек туюлди. Деярли ҳар куни ЎФФ расмий сайтида хабар чиқиб турибди. Ўзгаришлар, янгиликлар, кимнингдир футболдан четлатилгани ёки ЎФФ олиб бораётган ислоҳотлар борасида футбол мутахассисларнинг фикрлари чиқиб турибди. Бу яхши.
Лекин футболимизни янги босқичга кўтаришга ҳаракат қилаётган ЎФФ нега Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Хитойга матбуот хизматидан фақатгина биргина ходимни юборган?

Қани фотограф? Қани Хитойдан "қайноқ" материаллар? Нега Осиё чемпионатига кетган ёшлар терма жамоамизнинг иштироки кенг ёритилмаяпти?
Биз ҳали видео-блог ҳақида сўрамаяпмиз.

Наҳотки клубларимиздан, мутахассислар ва футболчилардан профессионалликни талаб қилаётган ЎФФ делегацияга қўшиб нари борса яна 2-3 нафар матбуот хизматидан ходим юбора олмайди? Нега Ҳасан Пирмуҳаммедов олган суратларни кўрмаяпмиз?

ЎФФ матбуот хизмати раҳбариятнинг Ўзбекистон ичидаги сафарларини воқеа жойидан кенг ёритмоқда, гап йўқ. Лекин Умид Аҳмаджонов хориж сафарига чиққанда ЎФФ матбуот хизмати жонли репортажлар тайёрламаяпти. Сафар тафсилотлари кенг ёритилмаяпти. Чунки улар федерация ва турли хил терма жамоаларимиз билан бирга олиб кетилмаяпти. Шунчаки қолипдаги гаплар билан меморандум имзолангани ёзилмоқда ва телефонда олинган сурат билан ўша материал бойитилмоқда.
Бу эса профессионалликка интилаётган ЎФФга ярашмайди. Аниқроғи, уят.

Масалан ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Қатар билан муҳим аҳамиятга эга бўлган катта меморандум имзолади. Лекин ЎФФ раҳбарининг олдида матбуот хизматидан ҳеч ким йўқ.

Тасаввур қилинг, Ўзбекистонга Қатар футбол уюшмаси раҳбари келганда унинг олдида камида бир нафар матбуот хизмати ходими ва фотограф бўлади.
Ёки ҳаттоки Қирғизистон ёки Малайзиянинг ҳар қандай ёшдаги терма жамоаси қандайдир мусобақага борганида, улар албатта матбуот хизмати ходимлари билан "қуролланиб" келади. Буни кўп маротаба гувоҳи бўлганмиз.

Деярли барча федерация, уюшма, футбол ассоциациялари ва клублар матбуот хизматига жуда катта эътибор қаратади. Бу одатий ҳолат. Лекин бизда буни йўлга қўйиш жуда қийин бўлмоқда.

Масалан яқинда Ўзбекистон МТЖ БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Лекин миллий терма жамоамиз учрашувига ҳам ЎФФ ўзининг фото мухбирисиз кетди. Биз эса суратларни доимгидек рақибларнинг сайтидан олдик. Бунга ўрганиб ҳам қолдик.

Энди клубларимизга қайтсак.

Айни пайтда АГМК, "Насаф", "Пахтакор" ва "Локомотив" сингари клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни хорижда давом эттиришмоқда. Бу жамоалар чемпионатимизнинг энг юқори элитасига мансуб клублар. Булар орасида фақатгина АГМК ўша юқори элита сари одимлашга уринаётган клуб. Лекин қизиқ томони шундаки, профессионаллик сари интилаётган АГМК жамоасидан ташқари ҳеч қайси клуб хориж йиғинига матбуот хизматидан ходим олиб кетмаган.

Ҳаттоки ўтган йили ёзда нафақат гранд жамоа, балки супер клуб тузилаётганини эълон қилган "Пахтакор" раҳбарияти ҳам Туркиядаги йиғинга матбуот хизматидан ҳеч кимни олиб кетмади. Шуми сиз айтган супер клуб?

Супер клуб бўламиз деган "Пахтакор" ҳам Туркия тарафлардан ҳозирча "қуруқ" хабар чоп этмоқда холос.
Энг ачинарлиси, телефонда олинган жуда бир сифатсиз расмлар эса хабарларни хунуклаштириб қўймоқда.

Мана оддий факт: Куни кеча Туркияда Қирғизистоннинг "Дордой" клуби АГМК билан ўртоқлик ўйини ўтказди. "Дордои" клуби матбуот хизмати вакилларини йиғинга олиб келган ва ўйин клуб расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кенг ёритилмоқда. Учрашувдан фотогалерея чоп этилди. Суратларни сифатига алоҳида эътибор беринг. АГМК ҳам матбуот хизмати раҳбари Бахтиёр Шириновни йиғинга олиб кетган, гап йўқ. Лекин Шириновнинг бир ўзи ўйин ҳақида ёзсинми, расмга олсинми ёки кундаликни тасвирга олсинми? Қирғизистон клублари профессионалликда бизникиларга дарс ўтишмоқда. Бизнинг "профессионал" клубларимиз эса...

Яхши ҳам жамоаларимидан видео оператор бор. Кўп жамоаларимиз айнан шулардан ҳам оператор, ҳам матбуот хизмати ходими ва кези келганда админстратор сифатида ҳам фойдаланади. Ёки аксинча, админстраторлардан матбуот хизмати ходими сифатида фойдаланилади. Бизда бу нарса анча урф бўлган.

Клубларимиз раҳбарлари ҳам номига, хўжа кўрсинга иш қилишлари ҳали-хамон давом этмоқда. Бир ходимдан максимал фойдаланиш натижасида ўша ходимнинг асл функцияси унумдорлигини ҳам пасайтириб қўйишади.

Қачонки бизда ҳам раҳбарият ҳар бир ишни ўз устаси қилиш кераклигини тушуниб етсагина профессионаллик сари энди қадам ташлаган бўлади. Унгача эса қуруқ баландпарвоз гапларни айтиб юраверишади.

Матбуот хизмати нега керак? Шунчаки регламентда кўрсатилгани учунгина эмас, балки клуб, жамоа, мураббий ҳамда футболчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўз мухлисларига етарлича ёритиш учун.

Истаган раҳбар шунчаки қизиқиш учун осиё клублари расмий сайти ёки уларнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб кўришсин. Кейин эса ўз жамоалариники билан солиштириб кўришсин.

Кузатиб кўришсин деймизу, лекин кузатиш учун ҳам раҳбар ҳозирги замон билан ҳамнафас бўлиши ва бунга тушунчаси бўлмоғи лозим. Шундагина ўртадаги жуда катта тафовутни кўради. Зора шундан кейин ишга, аниқроғи, матбуот хизматига бўлган қарашлари ва ёндошуви ўзгарса.

Мен ҳали "Реал", "Бавария", "Манчестер Сити" ёки "Зенит" каби клубларни ўрнак қилиб айтмадим. Бу клублар жамоадаги мураббий ва футболчиларнинг бир бир қадамини ёритиб боради. Шу боисдан ҳам уларда аввало матбуот хизмати профи, шунга қараб футболчилари ҳам юксак профессионал.

"Бавария" яқинда қишки йиғинини Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказди. Юпп Хайнкес йиғинга 25 нафар футболчи билан борди. "Бавария" клуби делегацияси Қатарга 132 нафар ходим билан йўл олгани клуб расмий сайтида эълон қилинди. Мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва журналистлардан ташқари мюнхенликлар ўз мухлисларини ҳам Қатарда ўтган 1 ҳафталик йиғинга олиб кетишди. "Бавария"нинг Доҳадаги ҳаёти эса бутун немис нашрлари ва клуб расмий сайтида кенг ёритилди. Қатардаги мухлислари билан эса ўзига хос учрашувлар ва тадбирлар уюштирилди.

Бизда иши йўлга қўйилган профессионалликка энг яқин клубларимизнинг матбуот хизматида максимум 2-3 нафар ходим ишлайди. Қолган клубларда эса бўлса атига 1 киши.
Лекин ҳозирги замонда, айни пайтдаги талаблардан келиб чиқилса, матбуот хизматида камида 3-4 нафар ходим ишлаши керак.

Масалан европа клубларининг матбуот хизматида минимум 10-12 нафар ходим иш юритади. Осиёда билишимча, бу кўрсаткич минимум 5-6 кишини ташкил этади.

ЎФФда, клубларимизда ҳам жуда кўп ўзгаришлар юзага келди. Лекин ишга бўлган муносабат ҳеч ўзгармаяпти. Масалан ўтган йили "Локомотив" клуби ўз матбуот котибини хориждаги йиғинига бирга олиб кетганида "темирйўлчилар"нинг ҳар бир куни кундалик сифатида жуда кенг ёритилганди.

Наҳотки бюджетида миллиардлаб пули бор клубларда матбуот хизматига келганида оқсаб қолади. Ёки исталган клуб ўйнаса-ўйнамаса футболчиларга 50-500 миллионлаб кўтарма пули беради. Жамоасини, клуби фаолиятини кенг ёритиши мумкин бўлган матбуот хизматига ҳеч эътибор бермайди.

Нега? Чунки улардан "откат" қилиб бўлмагани учунми? Ёки бошқа сабаби бормикан? Қизиқ.

ЎФФ, ПФЛ ёки клубларимизни қанчалик баландпарвоз гаплар гапиришмасин бари бефойда. Ишга бўлган муносабат ўзгармас экан, матбуот хизмати бўлими кераклигича шакллантирилиб, уларга эътибор кучаймас экан, футболимиз юқори чўққига чиқишда оқсайверади. Футболда кичик деталлар бўлмайди. Ўша кичик деталларга эътибор пайдо бўлсагина ўсиш ва ривожланиш кучаяди, тезлашади.

Агарда матбуот хизматини ресторанга қиёсласак, унда европа ва осиё клубларининг аллақачон ўз ресторанлари бор.
Бизлардаги клубларнинг матбуот хизмати эса мактаб ошхонасига ўхшаб қолган. Ўша ошхонада ҳам фақатгина биргина ошпаз бор. Таомни истеъмолчиларга етказиб берадиган официант йўқ. Ресторанда нечта ишчи ходим ишлашини, у ердаги қулайликлар ва комфорт қай даражада эканлигини барча яхши билади. Бизнинг клуб раҳбарлари эса ҳеч бўлмаса кафе очишни уддаласа ҳам катта гап аслида.

Бунга қадар ҳам матбуот хизматига эътибор йўқлиги, клуб раҳбарияти бу бўлимга шунчаки номига эътибор бериши ҳақида кўп ёзилган, танқид қилинган. Лекин ҳозирча буларнинг барчаси бесамар кетмоқда. Футболимиз эса йилдан-йилга чуқурликка тушиб кетмоқда.

Хулоса эса ўзингиздан, ҳурматли раҳбарлар...

Муаллиф : Shahboz Beg'amov
Рейтинг: +56   

Фикрлар

+10   
11 янв 16:26:48
Invin_attack
Rostanam falon pulga Afrikadan 2-3 ta futbolchi olishadi, ularga zamenada o`tirgani uchun valyutada oylik berganda yoki har yili yengi mavsum oldidan butun boshli tarkibni tarqatib yengi futbolchilani har biriga ko`tarma puli berib olishganda pulni tejashi o`ylashmiydiyu, matbuot xizmatiga 3-4 xodimni ishga olib professional matbuot xizmatini tuzib, yana 3-4 ta oilani ish bn taminlashga keganda pulni ekonom qilish eslariga tushib qoladi.
+9   
11 янв 16:11:04
TOTT.I2914
ПРОСТО АГМК ДОРДОЙГА ТЎЛИҚ ИШОНГАНД
+8   
11 янв 17:13:42
Jasurbek
Зур ёзилган ва хакикат ёзилган. Рахбарлар матбуотга эътибор беришмаётгани олий лига савиясига хам тасир килади. Металлург ва Бухоро матбуот хизмати хозирда олий лиганинг энг сифатсиз матбуот хизматига эга жамоалар саналишади. Вохоллангки утган 2016 йилги мавсумда Бухоро матбуот хизмати энг зур эди. Видеооар, уртоклик уйинлардан онлайнлар ва хаттоки 2та сайтга эга ягона жамоа эди. Фото суратлари ку Бухороники энг сифатли ва зури эди. Афсус мана 2017 йилнинг урталарига келиб матбуот улди Бухорода. Сайти зурга ишлайди, расмиц сайтида СА дан кучирма маколалар, ижтимоий тармок умуман ноль! Фото суратлар буткул йук. Афсус...
Металлург матбуот хизмати 20 йилдан бери бир хил савияда, ноль! Таърифлашга суз хам гап хам йук!
+7   
11 янв 16:30:39
arma2014
Рахмат Шахбоз!!! Долзарб мавзуни кутарибсиз. Умид киламиз бу маколани мутасаддилар укиб тугри хулоса килишади.
+7   
11 янв 16:25:09
s.r.4
QUQON 1912 MATMUOT VAKILARIYAM ANCHA SUSLAWIB QOGAN UTKAN YILDAQA IWLAMAYAPTI XAR KUNI XABARLAR CHIQARDI UTKAN YILDA QUQONIMIZ XAQIDA
+5   
11 янв 17:08:15
Tuxel
Отанггизга рахмат Shahboz Beg'amov!Дахшат макола тугриси хакикий танкидий макола ёзибсиз,Маколани укиб уз-узимга буларканку хакикатни кузига тик бокиб борини гапирса деб уйлаб колдим.Сизга ухшаган инсонлар купайса футбол ривожланади.Куркмасдан борини гапириш керак бу хозирги давр талаби.Клубларга куйиш осон лекин узи хам шу ишни килсин.Пичокни олдин узингга ур огримаса кейин бошка клубларга..............ха лаббай нима дединггиз!?
+5   
11 янв 16:09:43
TOTT.I2914
ЦЕМЕНТЧИДА ҲАТТО СТАДИОН ЙЎҚКУ ЯНА ПРОФЕССИОНАЛЛИККА ИНТИЛЯПМИЗ
+4   
11 янв 16:48:02
Аброр 1912
Клублар хусусийлашса шунда матбуот ходимига эхтиежи ошади жамоани пиар килиш учун унгача буларга матбуот ходими бош огрикдай гап фикримча.
+4   
11 янв 16:45:20
Sharofiddin Rasulov
У.А.ни футбол юлдузлари бн тушган расмларини ёритиб боришдику
+3   
11 янв 17:13:29
Shedevr91
Futbolchilar va muxlislarni bog'lovchi ko'prik bu jurnalistlar ularga etibor yo'q ekan muxlislardan ko'p narsa kurish qiyin
+3   
11 янв 17:08:19
Old city boyS
Zur maqola bulibdi mana UFF va Raxbarlar nimaga etibor bershi kerak
+3   
11 янв 17:00:39
Befruz
Bizani UFF rahbarlariga tajriba va prafissionallik yetishmaydi...
+3   
11 янв 16:36:24
QATAR AIRWAYS- BARSELONA
Шахбоз макола зур чикибди, аммо бизда уша Сиз айтган матбуот ходимини хорижга олиб боргандан кура клуб рахбарияти узини кариндошини ёки булмаса клуб призидентини болаларини олиб боришади, буни узиз хам яхши биласиз бизлардан кура.
+2   
11 янв 17:03:42
chelsea_buxara
Asnasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Топибсизда ким билан солиштиришни. Бавария эмиш. Хомийни пулига четга борадиган клубни сарф харажати ҳақида ҳам ўйланади бизда. Клубларни ўз пул топадиган бўлсин аввал. Давлатни пулини футболчиларни чет элда кайф қилишига сарфлаш кимга керак. Умуман йиғиштириш керак бунақа йиғинларни. Нима кўрсатган кароматига чет элда кайф қилади булар.
Shu gapizga ikkita klasssss
+2   
11 янв 16:35:52
Bukhoro
O qanday olip ketsin ula Futbol uchun ketmasa prosta Shaxar kurishga ketilgan i Vso
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади? Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади?
Шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббий ким ...  179
Суперлига. "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни таслим қилди Суперлига. "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни таслим қилди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  155
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг