

Жамоа раҳбариятида ўзгариш юз бериб, эдиликда клуби раиси сифатида Носиржон Султонов фаолият юритмоқда. Бош мураббий масаласи ҳозирча очиқ турибди. Раҳбарият бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Катта эхтимол билан ушбу ҳафтада янги бош мураббий тасдиқланади. Ҳозирча машғулотларни Илҳом Абдуқодиров олиб бормоқда. Ўтган мавсум «Навбаҳор»да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган Абдуқодиров эндиликда Уйчи тумани жамоасида ишлаётганини айтиш лозим.



