Хосеп Гвардиола: "Бу воқеа "Манчестер Сити" учун оғир зарба бўлди"

Narzulla Saydullayev
25 авг 2018, 13:40
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола оғир жароҳат олан Клаудио Браво ҳақида гапирди.

- Клаудио — катта тажрибага эга дарвозабон. Унинг жароҳати — «Манчестер Сити» учун оғир зарба. Ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказганди. катта клублар бундай дарвозабонга муҳтожлар. Бизда Эдерсон, Клаудио, ёш Аро ва Гримшоу бор.

Афсуски Браво жароҳат олди. Унинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Биринчи Де Брейне, энди Клаудио. Умид қиламанки, бундай вазиятдан чиқиб кета оламиз, — дейди Гвардиола Goal.com нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›