

«Бу юксак даражадаги мусобақа ва биз учун мавсумга тайёргарлик кўриш учун ажойиб имконият. Европанинг энг кучли клубларига қарши ўйнаш биз учун муҳим. Бу ўйинлар ривожланишга ёрдам беради», — дейди Гвардиола.
Иккала ярим финал ўйинлари сешанба куни бўлиб ўтади. «Реал» «Тоттенхэм» билан, «Бавария» эса «Милан» билан ўйнайди. Бу учрашувларда ғолиб чиққан жамоалар чоршанба куни тунда финалда майдонга тушишади.



