UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  11 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  11

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг (5:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг сўнгги уч дақиқаси юқори ҳароратда ўтди. Мен бугун янги услубни қўллаб кўрдим. Бугун "ромб" услубида ҳимояландик. Одатда бундай экспериментларга қул урмас эдик. Бугунги экспериментимиз сабабли бироз кўпроқ голлар ўтказиб юбордик.

- Янги услубда ҳимояланганимиз сезилди. Бугунги учрашувда ўзингиз қандай камчиликларни кузатдингиз? Яна нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Сўнгги дақиқаларда учта гол ўтказиб юбордик. Рақибимиз ўйновчи-дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида биз дастлаб "ромб" билан, кейин эса "2-2" услубида ҳимоянилар эдик, лекин бугун "ромб" билан ҳимояланишда давом этавердик. Бу услуб бизга ёрдам бера олмаслигини ўтказиб юборган голларимиз орқали билиб олдик. Ўртоқлик учрашувлари эса айнан шундай янгиликларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик.

- Терма жамоадаги тажрибали футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этишмаяпти. Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одиловларнинг йўқлиги терма жамоага қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Биз 37 дақиқа давомида устунлик қилдик. Уларнинг йўқлиги бугунги ўйинга таъсир ўтказди деган фикрга қўшилмайман. Биз "ромб" ва "2-2" услубини эксперимент қилиб кўрдик. Яна бир бор такрорлайман, ўртоқлик ўйинларида кўп вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Янгиликларга қул уришда давом этамиз. Ўзимиз учун энг оптимал вариантни қидиряпмиз.

- Сўнгги интервьюларингизда ҳимояда хатоларимиз кўп дегандингиз. Бугунги ўйин сизнинг ўша гапларингизга мисол бўла оладими?

- Позицион ҳимоямиз бутунлай бошқа мавзу. Гватемала сўнгги дақиқаларда ўйновчи-дарвозабонни майдонга туширди. Бунга қарши эса бошқача ҳимояланиш керак. Бу умуман бошқа мавзу. Ўйин давомида ҳар бир футзалчи рақибнинг бир футзалчисини индивидуал равишда қўриқлайди. Яъни ҳар доим унга қарши ҳимояланиши керак бўлади. Рақиб сон жиҳатидан устунлик қилаётган паллада эса, биз зоналарни ҳимоя қиламиз. Фарқ шунда холос.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика