UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  36 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда Янгиликлар

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда

Теглар :  Хоразм
Хоразм спорт мажмуасини Суперлига ўйинларига тайёрлаш якуний босқичга кирди.

“15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган Хоразм футбол клуби мавсум бошидан буён ўз уй ўйинларини турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бу вақт ичида Хоразм спорт мажмуасини Суперлига талаблари асосида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Ўтган вақт давомида Лига мутахассислари муттасил равишда Хоразм спорт мажмуаси тайёргарлигини мониторинг қилиб борди. Сўнгги марта улар 31-июл куни мажмуада бўлиб, навбатдаги ҳисоботни тайёрлади. Ўрганишлар хулосаси Хоразм клуби ва ниҳоят Суперлига ўйинларини ўз уйида қабул қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Лига Хоразм ва Нукус шаҳарларида Суперлига беллашувлари сунъий майдонда ўтказилиши масаласида Ассоциация билан биргаликда иш олиб борди. Экологик ҳолат мазкур минтақаларда табиий чим ўстириш ва кейинчалик уни парвариш қилиб боришда муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги, қолаверса, бу катта харажатни талаб қилиши эҳтимолини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, сунъий қоплама ФИФА стандартларига мос келиши лозимлиги ҳамда профессионал футбол учрашувларини ўтказиш имкониятини бериши шартида Хоразм спорт мажмуасига сунъий қоплама ётқизилиши учун рухсат берилди. Хоразм мазкур талабни бажарди. Ҳозирга қадар аренада қатор синов ўйинлари ўтказилди ва уларда эҳтимолий камчиликлар кузатилмади.  

Шунингдек, ВАР имкониятларидан келиб чиқиб, Термиздаги каби Хоразм спорт мажмуасининг ўзига алоҳида ВАР техникаси сотиб олинди ва мажмуада алоҳида ВАР хонаси ташкил этилди. 31-июл куни Лига ҳамда “Спорт ижодий бирлашмаси”нинг телетрансляциялар учун масъул мутахассислари ҳам мажмуада бўлиб, Суперлига ўйинларини эфирга узатиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлади. 

Стадион прожекторлари июл ойига қадар икки қайта созланган ва яхшиланган бўлса-да, улар Суперлига талабига жавоб бермай келаётганди. Шундан келиб чиқиб, май ёки июн ойларида мазкур аренада расмий ўйин ўтказиш учун рухсат берилмади. Натижада июл ойида қўшимча техникалар жалб қилиш устида иш олиб борилди. 31-июл ҳолатига кўра, прожекторлар ёруғлиги ўртача 1 830 люксга етказилди. Аммо бу масала тўлиқ ёпилмаган бўлиб, айни вақтда мажмуага қўшимча техника етказилиши давом этмоқда. Якунда прожекторларнинг ўртача ёруғлиги 2 000 люксдан оширилиши кўзда тутилган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Суперлига 19-туридан ўрин олган Хоразм — Қизилқум учрашуви билан Хоразм вилоятига Суперлига қайтиши масаласида келишувга эришилди. Унга қадар Лиганинг турли йўналишлар бўйича мутахассислари клуб ва стадион билан ҳамкорликда иш олиб, мажмуани расмий беллашувга тайёрлаш ишларини давом эттиради.” деб Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий маълумот тақдим этди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика