UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Бунёдкор" Симоненко ишини ҳал қилди  5 13:20“Машъал” Муборакда машғулотлар олиб бормоқда  1 12:42"Пахтакор" тайёргарликни давом эттирмоқда  13 12:25Рўзиқул Бердиев: “Етакчи ўйинчиларимизни қўйиб юбораверсак, уларнинг ўрнини қандай тўлдирамиз?”  10 12:00Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда"  17 11:59Эрон - Ироқ оғир ўйин ёхуд Эрматовга тасанно   23 11:41Назорат учрашуви. “Насаф” – “Қизилқум” 3:1  2 11:23Владимир Сафаров 80 ёшда!  4 11:02Лутфулла Тўраев ва Саҳоб Жўраев "Бунёдкор"да  21 10:40Фаррух Сайфиевни табриклаймиз!  13 10:20Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов  29 10:20ВИДЕО. "Локомотив" (Тошкент) ва "Спартак" (Москва) Дубайда тўқнаш келишди  6 09:59Солари: “Бизга Бензема етишмади”   5 09:56“Челси” Игуаин трансфери борасида келишувга эришди   8 09:22“Реал” Эриксен учун 30 млн евро ва Бэйлни беришга тайёр   8

“Хоразм” тайёргарликни қачондан бошлайди? Янгиликлар

“Хоразм” тайёргарликни қачондан бошлайди?

Теглар :  Хоразм
Про-лиганинг доимий иштирокчисига айланиб бораётган Урганчнинг “Хоразм” жамоаси бу йил ҳам чемпионатда қатнашадими?

Сайтимиз орқали “Сурхон”даги мавҳумлик ҳақида хабар бериб ўтганимиздан сўнг, биз билан “Хоразм” жамоаси аъзолари аълоқага чиқди. Исмини сир сақлашни лозим топган футболчининг айтишича, “Хоразм”нинг яқин орада янги мавсумга тайёргарлик кўришидан дарак йўқ. Клуб мутасаддилари афтидан бу йил ҳам чемпионат бошланишига оз муддат қолганида, зудлик билан жамоа шакллантирадиган кўринади. Яна ўтган йилги холат.

Бош мураббий Александр Ежов билан боғланганимизда, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

- Ҳақиқатдан ҳам жамоа ҳозирча янги мавсумга тайёргарликни бошлагани йўқ. Раҳбарият билан гаплашиб турибмиз. Улар бу йил ҳаммаси яхши бўлишини айтмоқда. Аммо қачондан ҳозирлик кўрамиз деган савол ҳамон жумбоқ бўлиб турибди. Билсангиз керак, ҳозирги кунда Про-лиганинг кўплаб жамоалари ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборган. Биз эса яна кеч қоляпмиз. Ёдингизда бўлса, ўткан йили жамоани қабул қилиб олган пайтимда, ҳаминқадар вазиятдан келиб чиқиб, таркибни шакллантиришга эришгандик. Жорий мавсум ҳам яна шу холат такрорланадиган кўринади. Футболчиларимизга берилган таътил жуда чўзилиб кетди. Тезроқ уларни йиғиб, чемпионатга тайёрлашимиз керак. Узоқ муддатлик дам олишдан сўнг, спортчининг формасини тиклаб олишига ҳам камида яна икки ҳафта вақт керак бўлади.

- Ўтган йили қўл остимда ўйнаган футболчилар кун-ора қўнғироқ қилиб, қачондан йиғинни бошлашимизни сўрамоқда. Айрим йигитларимиз ўзларини бошқа клубларда синаб кўриш истагида юрибди. Хусусан иқтидорли футболчимиз Рафик Каримов айни дамда “Пахтакор” ёшлар жамоаси таркибида шуғулланмоқда. Абдумалик Тошпўлатовга Супер лига дебютанти “Цементчи” таклиф билан чиққан. Шунингдек Улуғбек Худойбердиев ҳам жорий мавсум бошқа клубда ўйнаш ниятида.

- Очиғини айтганда, “Хоразм”дан кўплаб иқтидорли ёшлар етишиб чиққан. Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хусинов, Мурод Бобожонов сингари футболчилар бугунги кунда Супер лига клубларида ўйнамоқда. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аламлиси мана шундай иқтидорлар иштирокида вилоятда курашчан жамоани ташкил эта олмаётганимиз бўлмоқда. Мутасаддилар томонидан футболга эътибор жуда ҳам сусайиб кетган. Агарда жамоага бўлган эътибор юқори бўлса, ишонаманки “Хоразм” яқин орада супер лигага қайтади.

- Ростини айтсам, жамоанинг ўз қароргоҳи йўқ. Ўтган йили футболчилар машғулотларга уйидан келиб қатнашди. Яқинда клуб раҳбари билан суҳбатлашганимизда, бу йил қароргоҳ бўлишин айтган. Агарда клуб ўз базасига эга бўлганида, ҳозир футболчиларни йиғиб, бир маҳалдан бўлса ҳам машғулот ўтказиб турардик.

- 25 январь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон футбол федерациясининг катта йиғилишига “Хоразм” клуби раиси ҳам келишни режалаштирган. Шу аснода у киши билан кўришиб, яна бир бор келгуси режалар борасида суҳбатлашамиз. Менимча кўп нарсага шундан сўнг ойдинлик киритилади.

- “Хоразм”даги келажагим ҳақида ҳозир сизга тайинли гап айта олмайман. Бошқа клублардан чорлов бўлмади. Ўзим Тошкентда истиқомат қиламан. Лекин биласиз, Урганчда туғилиб, ўсганман. Шунинг учун “Хоразм”нинг аввалги қаддини тиклаш учун бор кучим билан ишлашга доим тайёрман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

BREAKING: Сардор Рашидов Европа жамоасига ўтди BREAKING: Сардор Рашидов Европа жамоасига ўтди
2018 йилги мавсумда "Локомотив" сафида фаолият юритган...  248
Учта тахмин, битта рақиб Учта тахмин, битта рақиб
Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким...  218
Шамшод Сариков - Мўминжонов, Турғунбоев ва сотқин ҳақида Шамшод Сариков - Мўминжонов, Турғунбоев ва сотқин ҳақида
“Навбаҳор” аъзолари бу йил анча астойдил бўладиган кўринишади....  209
Эктор Купер: "Плей-оффда биз рақиб танламаймиз" Эктор Купер: "Плей-оффда биз рақиб танламаймиз"
Осиё Кубоги-2019 доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдинги...  129
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг