UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот Янгиликлар

"Хоразм" - "Пахтакор" ўйинига келувчилар учун маълумот

Бугун "Хоразм" ва "Пахтакор" жамоалари "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон Кубоги ўйини доирасида майдонга тушишади.
Учрашувни "Пахтакор" стадионида кузатишни истаган мухлислар ва журналистлар учун қуйидаги маълумотни тақдим этамиз:

- Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар стадионга кириш жойида сотиб олган чипталарини стадион ходимлари томонидан текширувдан ўтказадилар. Ўша ернинг ўзида чиптанинг бир қисми йиртиб олинади ва махсус идишга ташланади. Шу тариқа ишқибоз танаффус вақтида ўтказиладиган ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Чипталарни стадион кассаларидан 2000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Бахтли мухлислар футбол тўплари, клуб атрибуткалари ва "Fitness House" соғломлаштириш марказига бепул абонемент соҳиби бўладилар.

- Ўйинга ташриф буюрувчи ОАВ ходимлари ўзлари билан ПФЛ томонидан 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкаларини олиб келишлари шарт. Бошқа турдаги аккредитация ёки гувоҳнома билан стадионга киришга йўл қўйилмайди. Ушбу кўрсатмага амал қилиш сизни ноқулай аҳволга тушишдан асрайди. ОАВ вакиллари учун "Пахтакор" стадионига кириш ЎФФ биноси жойлашган дарвозадан бўлади.

"Хоразм" - "Пахтакор" учрашуви соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика