Холанд тарихдаги энг яхши футболчилар номини айтди

Eldor Akmurzayev
5 мар 2020
“Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд Лео Месси, Неймар ва Криштиану Роналду ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

“Роналду, Месси ёки Неймар? Месси ва Неймарнинг ўйини – шунчаки фантастика. Улар футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири. 

Роналдунинг ўйини ҳам менга ёқади. У ақл бовар қилмас даражада барқарордир, унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти эса оламшумул натижа. Златан ҳақида худди шу фикрни айта оламан. 

Мен фаол кузатган Мичуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтаман, у “Суонси”да ажойиб тарзда ўйнаганди”, дейди 19 ёшли норвегиялик.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: mundodeportivo