

"Мен доим ўз ҳақимда, ўйинимни кундан-кунга такомиллаштириш ҳақида ўйлайман. Мен футбол тарихидаги эҳтимолий энг яхши ўйинчилар бўлмиш Роналду ва Месси ҳақида гапиришим керак эмас.
Мени уларга таққослашлари учун ҳали кўп ишлар қилишим керак", - дейди Холанд.
Футболчи жорий мавсум "Боруссия" либосида барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 8та ассист қайд этди.



