Хожсон: "Рунига Евро-2016да Англия терма жамоасидан жой кафолатланмаган"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2015
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни учун Евро-2016 чемпионатида жамоадан жой кафолатланмаганини айтди.

"Руни кийиниш хонасида ёки мураббий сифатида жамоадошларига фойдали бўлиши аҳамиятга эга эмас. Бизга футбол ўйнаб, жамоани ортидан эргаштира оладиган Руни керак. Уэйн Евро-2016гача формасини тиклаб олади деган умиддаман, чунки унга жамоада жой кафолатланмаган. Таркибда бундай тажрибага эга футболчи бўлиши - бу устунлик" - дейди Хожсон.

Руни АПЛнинг жорий мавсумида 13та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports