

Баҳс 3:1 ҳисобида шанхайликлар ғалабаси билан якунланди. "Шанхай СИПГ" сафида голларга Ву Ли (дубль) ва Венжун Луе муаллифлик қилишди. "Гуанчжоу Фули"нинг ягона голи Эран Захави томонидан киритилди.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этди ва ўз жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди.









