

"Ҳаммаси жамоанинг иккинчи даврадаги стартига боғлиқ, чунки бу вазиятда портлаши мумкин бўлган нарса бор. Мураббий декабрь ойида ярим йилдан сўнг жамоани тарк этишини айтса, уни оғир дамлар кутиб туради. "Бавария" "Реал" ва "Барселона" каби жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Гап клубнинг халқаро аренадаги обрўси ҳақида кетяпти ва жамоа Чемпионлар лигасида "Ювентус" устидан ғалаба қозонишга мажбур" - дейди Хитцфельд.



