Хесе ижара асосида "Лас-Пальмас"га ўтади

Aslanov Jasurbek
30 янв 2017
"Реал" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Хесе Родригес ижара асосида "Лас-Пальмас"да тўп тепади.

Маълумотларга кўра, томонлар келишувга эришган, аммо фақат клублар буни расмийлаштиришлари лозим. Хесе жорий мавсум охиригача "Лас-Пальмас" шарафини ҳимоя қилади.

Хесе ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ишончига кира олмади. Ҳужумчи Франция чемпионатининг 9 та учрашувда иштирок этди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca