Херардо Мартино: «Милан» билан дуранг яхши натижа»

Narzulla Saydullayev
23 окт 2013, 09:39
«Барселона» устози Херардо Мартино ЕЧЛ 3-тури доирасидаги «Милан»га қарши сафардаги ўйиндан (1:1) сўнг қуйидаги фикрларни билдирди.
«Плей-оффга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш учун бугунги натижа етарли. Агар ўйинга эътибор қилсак, биз кўпроғига лойиқ эдик.

Ўйинни яхши бошлай олмадик ва оқибатда гол ўтказиб юбордик. Робиньо ва Кака дастлабки дақиқаларда бизга катта қийинчиликлар туғдиришди. Аммо гол уриб олганимиздан сўнг бизда ғалаба тўпини киритиш учун 4-5 та имконият бўлди.

Энди «Реал»га қарши ўйинга тайёрлана бошлаймиз, – дейди Мартино.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru