
“”Барселона” менга ишонгани учун ундан миннатдорман. Мен ушбу жамоага, ва хусусан ҳар бир футболчига бирор нима бермоқчиман. “Барселона” дан бўлган қўнғироқ мени хайрон қолдирди. Мен буни кутмагандим, таътилга чиқмоқчи бўлиб тургандим. Ҳар бир мураббий буни орзў қилади. Энди биз иложи борича тез мослашишимиз ва ишончни оқлашимиз керак. Ишонаманки, Хорхе ва Лео Месси менинг номзодим ҳақида ижобий маслаҳат беришган, аммо бу менинг тайинланишимга қанчалик таъсир қилганини билмайман. Хозирча биринчи бошқарадиган ўйиним қайси бўлишини билмайман. Буни кейинроқ муҳокама қиламиз”, - деди Мартино.