Хендерсон: "Ливерпуль" совринлар ютишга тайёр"

Mirjalol Normatov
16 дек 2018, 14:21
"Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсон "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир "Ливерпуль"нинг таркиби умуман бошқача, сценарий ҳам бутунлай ўзгача бўлмоқда.

Ўтмишни эслашни истамайман. Якунда барчаси яхши бўлиши учун "Ливерпуль"нинг яқинлашиб келаётган ўйинларига эътибор қаратганман.

Биз совринлар қўлга киритишга тайёрман. Бизда бунинг учун ўзгача имкониятлар бор.

Қобилиятларимизга ишонаман. Яқин йилларда "Ливерпуль" соврин қўлга кирита олади", - деди Хендерсон.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›