Хендерсон жарроҳлик амалиётини ўтказди ва камида апрелга қадар сафдан чиқди

Alisher
26 фев 2021, 18:35
"Ливерпуль" хавбеки Жордан Хендерсон тиззасидан олган жароҳати сабаб операция қилинди.

Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 30 ёшли ярим ҳимоячининг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

Жорданнинг апрелга қадар майдонга қайтмаслиги аниқ. Хендерсон Англия чемпионати доирасидаги "Эвертон" (0:2)га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›