Хедира “Ювентус”ни тарк этади

Томонлар шартномани бекор қилмоқчи.

“Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи жамоа ярим ҳимоячиси Сами Хедира билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш борасида музокара олиб боради. Хедиранинг Турин клуби билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар тузилган. Хедира “Юве”нинг янги устози Андреа Пирло режаларидан ўрин олмаган. Шу боис клуб ундан халос бўлмоқчи.

33 ёшли Сами ўтган мавсум “Ювентус” сафида 18 та ўйин ўтказди ва битта голли узатма берди. У мавсумнинг кўп қимсини тиззаси ва сонидан олган жароҳатлари сабаб ўтказиб юборди.


Manba: Tuttosport