UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  5 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Натижа адолатли"

АГМК жамоаси ёрдамчи мураббийи Хайрулла Каримов "Локомотив" (1:1) билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Яхши ўйин бўлди. Бугунги баҳс футбол ишқибозларига ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлим жамоамиз учун қийин кечди. Кубок финалидан кейин футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолгани сезилди. Лекин танаффусдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш руй берди. Иккинчи таймда қатор хавфли вазиятлар яратилди. Бугунги рақиб "Локо" ҳам яхши жамоа. Жамоамиз характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйлайманки, таблодаги 1:1 ҳисоби ўйин мос ва адолатли натижа бўлди. 

Қисқа вақт ичида Лига кубоги ярим финали, кубок финали ва чемпионат доирасидаги баҳс ўтказилди. Тўғри, нафақат жисмоний толиқиш, балки руҳий тарафлама ҳам финалдаги мағлубият ўз таъсирини кўрсатади. Тиғиз тақвим исталган жамоага таъсир қилади. Шунга қарамасдан жамоамиз иккинчи бўлимда ўз ўйинини топиб олиб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. 

ОЧЛдан қуруқ қолганимиз қандай таъсир қилди? Барча жамоа халқаро майдонда иштирок этгиси келади. Биз финал орқали ушбу маррани забт этишни кўзлагандик. Бироқ бу насиб этмади. Ўйлайманки, келгуси мавсумда АГМК ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади, Худо хоҳласа.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика