UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Зидан "Кадис"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 05:33Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 05:20Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"  24 02:54Ла Лига. "Реал" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль  7 02:49Носир Ал Хелайфи "Ювентус" президенти Аньеллининг ўрнини эгаллади   4 02:41"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" марказий ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 02:23АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  1 02:17Франция Кубоги. Икарди хет-тиркка эришган кечада ПСЖ "Анже"ни аяб ўтирмади, "Монако" "Лион" устидан ғалаба қозонди  2 02:09Ла Лига. "Атлетик" бир киши кам бўлиб қолган "Бетис"ни юта олмади, "Вальядолид" мағлубиятдан қутулиб қолди, "Алавес" "Вильярреал"ни ютди  0 01:55ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!  301 01:51А Серия. Алекс Сандронинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади, "Интер" меҳмонда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1 01:42А Серия. Пандев дублга эришган, Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" жанговар дуранг қайд этди  9 01:33Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"сида ишончли ғалаба, "Боруссия" Мёнхенгладбахда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1 00:54Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди  2

Хавфли мавзу - ҳакамлар! Ҳамма айб улардами? Янгиликлар

Хавфли мавзу - ҳакамлар! Ҳамма айб улардами?

Теглар :  Ҳакамлар
Демократия пайдо бўлгани яхши, ҳамма эмин-эркин гапиради.

Бугун Суперлига ва ПРО Лига ҳакамларига нисбатан гап сўзлар кўпайиб кетган. Нима учун ҳакамларнинг савияси тушиб кетди, нима учун ҳакамлар камайиб кетди, нима учун ҳакамларга нисбатан адолатсизликлар кўпайиб кетди? Бу ҳақда эса ҳеч ким гапирмайди. Чунки кўпчилик асл сабабни билмайди.


Сўнгги пайтларда бўлаётган гап сўзлар кетидан ёш ҳакамларни футболга кириб келиши кескин тушиб кетди. Буни Тошкент шаҳар ФАда ишлаш жараёнида кўряпман. Шаҳар чемпионатимиз ва 2-лига ўйинларини ўтказишимиз учун ҳакамларга зормиз. Авваллари уларнинг сафи узунлигидан иш топиб бера олмас эдик. Бугун эса аксинча. Бунинг асоратини яқин йилларда кўрамиз, кўп эмас, яна бор йўғи 3-4 йил ўтиб Суперлигамизда малакали ҳакамлар жуда камайиб кетади. Ҳозир кўриб турган хатоларимиз, кейинги 4 йилда арзимаган ҳолат бўлиб қолади. 


Ҳакамлар нима учун камайиб кетяпти? 


1. Болалар лигасида мағлубиятга учраган жамоа мураббийлари ва ота-оналари очиқчасига ҳакамларга тазйиқ ўтказяптилар. У хато қилмаган бўлсада, кўп мураббийлар ўрганиб олди, айбни ҳакамга қўйишга. Ўзининг хатосини биров орқали тузатиб кетиш бу номарднинг иши. 


2. Тошкентдан ташқари бошқа вилоятларда ўтказилинадиган чемпионатда ҳакамлар учун ҳақ тўланмайди. Табиийки, ёш ҳакамлар учун ўйинга қизиқиш умуман йўқ. Ҳеч ким бугунги шароитда ўзининг киссасидан харажат қилиб ўйин бошқариб келмайди. Уларнинг ҳеч бўлмаса йўл кираси ва тушлиги учун ҳақ тўланиши керак. Бугунги кунда Тошкентда битта ҳакам 3та ўйинни бошқариб кетса 100 000 сўм ишлаяпти. Бунинг учун у, эрталабдан туриши ва бир неча сўкинишларга чидаб 4 соат тинмай югуриши керак. Тошкент шароитида бугун 100 000 сўм унчалик катта эмас. Шунда ҳам мағлубиятга учраган жамоалар ҳаққини бермай кетади.


3. 2-лигалардаги безорилик. 2-лигада гавдаси катта-катта йигитлардан калтак еб юрган ҳакамларнинг сони кундан-кунга ошиб боряти. Мураббий ва ҳомийдан ҳам тепки еганлар йўқ эмас. 2-лигани четга сурамиз, Тошкентда 50 ёшдан ошган фахрийлар лигасида ҳакамларни дўппослаётганлар йўқ эмас. Ютқазиб қўйса "танкаси" орқали ЎФАдаги танишларига чиқиб ишдан ҳайдатиб юбориш билан дўқ қилаётганлари ҳам йўқ эмас. 


4. Ҳакамлар мактаби ёпилгач, уни очиш йўлидаги ишга қўл урилди-ю, тинчиб кетди. Бугунги ёш ҳакамларни хатоларини кўрсатиб берувчи курслар йўқ бўлиб кетди. Бунинг сабаби йўқ эмас, тепа лигаларда қувғинга учрайвергач, уларда янги ёшларни тарбиялашга иштиёқ қолмаган кўринади. ЎФА ҳудди ёшлар терма жамоаларига эътибор қаратганидек, ёш ҳакамларни ҳам ўз киссасидан тарбиялаши керак. Уларни ўқитиш, кийинтириш ҳеч қанақасига пуллик бўлмаслиги керак. Чунки улар пул тўлаб ўқигандан кейин, шу пулни чиқаришга ҳаракат қиладилар. Чиқариш учун эса қинғир йўлга ўтишга мажбур бўлади, сабаби бизда болалар футболи ва 2-лига тўловлари сариқ чақага тенг. Республика мусобақаларига эса бир кунга 5та ўйин бошқарасизми ёки ундан кам фарқи йўқ, кунлик тўлов 50 000 сўм, бунга нима беради? Масалан, Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйинга Чустдан ҳакам келса ёки Фарғонага Қувасойдан, Навоийга Зарафшондан. Келиб кетишига зўрға етадиган пул билан биз келажакка ҳакам тайинлаймизми? Йўқ, у ўша ердаги "иссиқ" пулни маъқул кўради.


5. Ҳакамлар ҳам ва ниҳоят ўзларини ҳимоя қилишни ўрганишлари керак. Ҳар доим ҳам бўладиган дисквалификациялар адолат билан бўлмайди. У ростан хато қилган бўлса ҳам оммага чиқариб четлатилганлиги ҳақида сазоя қилинади. Агар ростан ўртага пул аралашган бўлса, гап йўқ бунақаларни қамаб юборса ҳам бўлади, агар иккинчи томонни ҳам омма орқали жазоланса! Камбағалнинг боласи хато қилса - жиноят, бойнинг боласи хато қилса - шўхлик! Куни кеча ҳакамларга нисбатан қўлланилган жазо ва уларга пул таклиф қилганлар номисиз жарима тўлаш билан қутилиб қолганларини юқоридаги жумлага заб мос тушади. Кеча ўша ҳакамларга пул бериб ном қозониб олган мураббий, бугун пул бермагани учун ютқазиб қўйса нолияпти. Демак, уни мағлубияга учратган жамоа ПУЛ чиққанми? Нима учун ҳакамни четлатгандан кейин, пул чиққан жамоани қидирмаймиз? Пул чиқмаган, ҳакам инсоний фактор туфайли хато қилганми унда? Ундай бўлса нима учун тушунтириш ишлари ва қоидалар билан иш кўрмаймизда, уни четлатамиз, ҳакамлар тўлиб-тошиб ётган замондамизми? Ҳакамлар ўзларининг уюшмалигини тузишлари керак. Бу уюшма, ҳакамларни тарбиялаш, хатолар устида ишлаши ва керак бўлса туҳмат билан четлатилган ҳакамларининг ҳуқуқини қонуний йўл билан ҳимоя қилиб бериши керак бўлади. Акс ҳолда, футболдаги сўнгги одам сифатида юраверадилар. 


Ковид-19 келмагунича биз шифокорларни қадрига етмадик. Уларни уришгача бордик. 3-4 йил ўтиб ҳакамларимиз ҳам қолмайди. Агар уларнинг сонини кўпайтирмасак, йиллар ўтгач лигамизга минг зўр мураббий билан, футболчилар келмайдими, тажрибасиз ҳакамлар ўйин тизгинини бузиб юбораверадилар. 


Кеча "Олимпик" ва "Оқ Тепа" ўртасидаги ўйинда қанот ҳаками жарима зарбасидан киритилмаган голни ҳисобламади. Буни эфир орқали кўрганлар билди. Аммо бош ҳакамнинг миясида 1-бўлим тугамагунига қадар уни гол ёки гол бўлмаганлиги ҳақидаги ўй ўтаверди. Натижада ўйин тизгинини қўлдан бой берди, ўйин ҳуштакка "ўтириб" қолди. Алишер Шоғуломов эса фақатгина ўйин тугаганидан кейин билди-ки, у ерда гол йўқ эди. Унга қадар эса эмоция ўз сўзини айтди ва у матбуотга чиқиш қилди. 



Агар ҳакамлар ҳимоясиз қолаверадиган бўлсалар, ишонинг, футбол бу билан ўсиб қолмайди. Авваллари ҳакамлар машғулотларга бугунгидек кўп вақт ажратмаганлар. 1990-2000 йиллардаги футболимизга назар ташланг, майдондаги 70-80% ҳакам анча тўла бўлган. Қўпол қилиб айтганда, семиз бўлган. У пайтдаги футболнинг тезлиги уларни ортиқча югурмаслигига ҳам сабаб бўлган. ТВ трансляция бўлмаган. Майдон марказидан туриб ҳам ҳуштак чалиб қўяверганлар. Бугунги футбол тезлашди, ҳар бир ўйин ТВда намоён. Ҳакам ҳар куни машғулот ўтказмаса, жисмоний ҳолатини бой беради, натижада ишга чиқа олмайди. Иш сўзини бекор ишлатмадим. Бугун ҳакамлик ишга чиқишга тенг касбга айланди. 


Сиз футболчи каби ҳар куни машғулот ўтказасиз. Янги комуникацияларни ўз ҳисобингиздан харид қиласиз, витамин ичасиз ва ҳоказо. Авваллари якшанба бўладиган ўйин олдидан 2 кун югуриб қўйилса бўлди эди. Истаган пайтингиз, истаган ишингиз билан шуғулланардингиз. Бугун эса бундай эмас. Энди Тошкентда сиз ҳар куни ишга борасиз, ишга киришдан олдин 7-8 йил ота-оналарни сўкишини эшитасиз, кейин 1-2 йил 2-лига ва фахрийлар лигаси ўйинчиларидан калтак ейсиз ва бир ойда бир маротаба Суперлигада ўйин оласиз.


Даромадингиз, шунда 3.5 млн сўм, агар сиз марказий ҳакам бўлсангиз. Агар қанот ҳаками бўлсангиз анча кам. ОФК ёки ФИФА доирасидаги ҳакам бўлсангиз ойига 3тагача ўйин оласиз. Лекин бундай тоифадаги ҳакамлар камайиб кетди. Ҳакамларни даромади ойига 10-20 млн атрофида бўлса ўсиш бўлади. Нега бунчалик кўп, бу бизнинг солиқ, бу бизнинг ҳаққимиз дейишга шошилманг. Улар ҳам футболнинг бир бўлаги. Футболчилар ойига 10 млндан 500 000 000 сўмга, ноллар кўпайиб кетмади. Бугун суперлигамизда бир ойда беш юз миллион сўм маош оладиган футболчилар ҳам бор. Ҳали мукофот пулларини қўшинг. Мураббийларнинг маошлари ҳам чакки эмас 50 млндан 100 млгача олишади. Энди мана шу ўйинни тўғри бошқариб кетиш учун 3 млн олишни ўртасидаги фарқни кўрдингизми?


Яна бир нарсани инобатга олиш керак. Болалар футболида надбавка деган жирканч нарса бор. Ҳакамлар ва мураббийлар ўзаро ҳамкорликда ўйинларни тўғирлаб юришади. 3 йил давомида Тошкент терма жамоаси билан мусобақаларга чиқаман. Бирон ҳакамга пул таклиф қилмадим, буни қарангки, уларнинг биронтаси олдимга келиб бугун ёрдам бераман, "ставка" бундай демади! Уларни ўзи келмайди, агар мураббий бормаса! Мана, муаммо қаерда? Мукофот пулларидан сочма қилиб йиғиб бераётган футболчи ва мураббийлар, Сиз аввал КЎЗГУга қаранг, кейин матбуот анжуманларида чиқиш қилинг деган бўлардим. Бу мақола билан ҳакамларни ёнини олишни асло ният қилмадим, яқин йиллар ичида кунимиз тажрибасиз ҳакамларга қолиб кетганида афсуслаганимиздан кўра, бугун ҳакамларнинг ишини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқишимиз керак.


Лекин яхши ҳакамларни чиқа олмай қолиб кетаётганига яна бир муҳим сабабни кўрсатиб ўтишим керак. Кўз ўнгимда Тошкентда истъедодли ҳакамлар сўниб бораяпти, бундайлар вилоятларда ҳам етарлича топилса ажаб эмас. Сабаби нима, биласизми? Уларнинг ўрнига ҳозирги кўплаб назоратчиларимизнинг, яъни собиқ ҳакамларимизнинг фарзандлари "суқилиб" киришяпти. Мен Тошкентда, уларнинг фарзандидан анча кучли салоҳиятга эга бўлган ёшларни кўраман. Аммо улар йиллар давомида захира ҳаками бўлиб юраверадилар. Уларнинг биргина хатоси ойлаб ўйинларга қўйилмаслигига сабаб бўлаверади. Бу танганинг иккинчи томони.  

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

+4   
29 мар 16:43:28
Азамат Одилов
Shahrisabzlik toza O‘ZBEK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zor maqola bo‘libdi gap yo‘q lekin hakamlarni yuqoridagi bosim parchalab tashlayotganini ham yozing masalan nima uchun Hakam chetlatiladi ammo hakamga pora bergan klublar tirjayib qolib ketaveradi axir Qur'onda ham Pora olganga ham berganga ham bir xil drajadagi gunoh Konstitutsiyamiz da ham bir xil statiya ammo pfl va Ufaga bu ikkisini ham qizig‘i yoo sababi kelishilgan o‘yinlarni 90% poytaxt jamoalariga to‘gri kelishini hammamiz bilamiz
Сиз барган саволга жавоб маколада йозилганку.
+3   
29 мар 16:02:20
Shahrisabzlik toza O‘ZBEK
Zor maqola bo‘libdi gap yo‘q lekin hakamlarni yuqoridagi bosim parchalab tashlayotganini ham yozing masalan nima uchun Hakam chetlatiladi ammo hakamga pora bergan klublar tirjayib qolib ketaveradi axir Qur'onda ham Pora olganga ham berganga ham bir xil drajadagi gunoh Konstitutsiyamiz da ham bir xil statiya ammo pfl va Ufaga bu ikkisini ham qizig‘i yoo sababi kelishilgan o‘yinlarni 90% poytaxt jamoalariga to‘gri kelishini hammamiz bilamiz
+2   
29 мар 15:51:55
fanat Dinamo Samarkand
Хакамлар хам одам. Хамма хам адашади, хеч ким фаришта емас
+1   
29 мар 16:31:12
Botir_ALI_D
Xa ana endu bu maqolani oqiganlar xakam xam odam UFA unaqa etibor berilmiydimi togri fikirlar deb xamma aqili bolib oladi. Ertaga super ligada bita oyindan keyin yana sokish xakam k.t deb yana davom etishadi eng uyatli joyi stationda Jor bolib sokishadi uyat bolsa xam yozaman SUDYA PIDARAZ deb ana madaniyat ana odamga xurmat xakamga xurmat.va qani aqilli insonlar muxlislar yoq ular uje..
   
30 мар 06:09:25
антакия
Olg'a фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqolani oxirigacha o'qidim. Nima uchun Ermatov bu muammolarga etibor bermaydi yoki bilmaydimi?
Бу эьтибор бериш бермасликда эмас, узи Эрматов Нима иш килаяпти деп уйлаб куринг, юкорида биттаси езди пфл ишлаяпти Уфа ноль деп, яьни Диер ишлаяпти Эрматов ноль, мен эшитишимга караганда вилоятлар уфа рахбариятлари собик хакамлар куйилган (жиззах, хоразм, Коракалпогистон ва бошка), кейин фифага хам кучли хакам чикмаслиги Энди 100%аник сабаби Эрматовдан утиб кетишин хохламайди, бу Эрматовлар отаси хакида урта ешдаги мухлислардан суранг аник жавоб оласиз,
   
29 мар 20:08:54
Mlc
Бу нима деган макола?
   
29 мар 18:26:38
ФАН*
Ўзбекистонда малакали ҳакамлар етишмовчилиги юзага келса четдан ҳакамлар таклиф этилади, худди Ахмаджонов давридагидек.
   
29 мар 18:08:27
Б.О
Судялар хурматини ва уларни овригини узлари туширган ва факат узлари кутара олишади .томоша килиб утирган мухлис , ота ,еки бирон командани тренерни хам кузи очик яхши очик халлоллик каттик куллик билан уйинни бошкариб бораетган судяларни билишади ва уларни хурмат килишади .уйиндан кегин рахмат хам айтишганига куп маротаба гувох булганмиз .Афсуслар булсинки боллар футболида турнирларда куриябмиз судяларни купол хатоларини агарда бу хатоларни хато деб булса .Инсоф берсин . Кутиб коламиз ва умид киламиз яратгандан халол каттик кул одил хакамлар купайишини .Организаторлар буладими , тренерлар буладими ,юкори лавозимда ишлайдигон буладими . Илтимосига ,буюругига кулок солмайдиган. Боллалар хаккидан куркадиган судялар ,хакамлар купайсин...
   
29 мар 18:06:28
Б.О
Судялар хурматини ва уларни овригини узлари туширган ва факат узлари кутара олишади .томоша килиб утирган мухлис , ота ,еки бирон командани тренерни хам кузи очик яхши очик халлоллик каттик куллик билан уйинни бошкариб бораетган судяларни билишади ва уларни хурмат килишади .уйиндан кегин рахмат хам айтишганига куп маротаба гувох булганмиз .Афсуслар булсинки боллар футболида турнирларда куриябмиз судяларни купол хатоларини агарда бу хатоларни хато деб булса .Инсоф берсин . Кутиб коламиз ва умид киламиз яратгандан халол каттик кул одил хакамлар купайишини .Организаторлар буладими , тренерлар буладими ,юкори лавозимда ишлайдигон буладими . Илтимосига ,буюругига кулок солмайдиган. Боллалар хаккидан куркадиган судялар ,хакамлар купайсин...
   
29 мар 18:06:23
Leicester City
PFL da o'zgarishlar bo'lyapti. Lekin UFAda o'zgarish bo'lmayapti. UFAda islohotlar qilish kerak.
   
29 мар 16:36:44
Aziz Rahmon
Охирги езилган жумлангиз юракни зириллатворди. Эх...
   
29 мар 16:00:34
Албарс
Иш шу тарзда кетса футболда 10 йилдан нари бери ВАР,гол тизими, офсайдни аниқловчи ускуналар ва бошқа жиҳозу чиплар бн бойитилган роботҳакамларни курсак ажабмас(
   
29 мар 15:59:57
Olim
Хозирги кунда булиб утаётган РЕСПУБЛИКА профессионал мактаблар лигаси мусобакалари жуда тоза утяпти,аста аста тяхши булади худо хохласа.
-1   
29 мар 16:13:53
Olg'a
Maqolani oxirigacha o'qidim. Nima uchun Ermatov bu muammolarga etibor bermaydi yoki bilmaydimi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика