

Унга “Реал” таклиф билан чиққани маълум бўлди. Аввалига парижликлар ва Симонс ўртасида шартнома муддати узайтирилиши ҳамда кейин у Нидерландия клубига ижарага берилиши айтилганди. Бироқ, музокаралар ижобий тус олмади. Симон асосий таркибдаги ўрни кафолатланмагани туфайли “қаймоқранглилар” сафига бориб қўшилишни хоҳламади.
У 9 йил “Барселона” академиясида тарбияланди ва 2019 йил ёзида ПСЖга бориб қўшилди. 19 ёшли ҳужумкор футболчи ўтган мавсум парижликлар сафига 9 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.



