Хави: "Рабьо "Барселона"ни кучайтириши мумкин. Артурда "Барселона" ДНКси бор"

Aslanov Jasurbek
21 июл 2018, 17:45
"Барселона" собиқ хавбеки Хави ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ва "Гремио"дан келган Артур Рамос трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Рабьо - ажойиб техникага эга футболчи. У "Барса"да марказий ярим ҳимоячи ролини бажариб, клуб муваффақиятига катта ҳисса қўшиши мумкин, аммо бу ҳозирча тахмин.

Мендан Гризманн трансфери ҳақида кўп сўрашди, у "Атлетико"да қолди. Аммо агар Рабьо келса, жамоани кучайтириши мумкин.

Артур ҳақида тўхталадиган бўлсам, унинг баъзи видеоларини кўрдим. У "Барселона"га тез кўникиб кетадиган футболчи деб ўйлайман. Артурда Каталония клубининг ДНКси, техника, иқтидор бор.

Қолгани унинг ўзига боғлиқ" - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›