Хави примеродаги ғалабалари сони бўйича 5-ўринга чиқиб олди

15 дек 2013, 08:29
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Хави, жамоасининг Испания чемпионати 16-туридан ўрин олган “Вильярреал”га қарши ўйиндаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди (2:1).

Шундай қилиб Хави, Испания чемпионати доирасида 287-ўйинни ғалаба билан якунлади. Футболчи бундай натижа бўйича Франсиско Хентони ортда қолдириб, 5-ўринга (286) чиқиб олди.

Энг кўп ғалабаларни тўрт нафар ўйинчи қўлга киритган: Икер Касильяс (309), Маноло Санчис (312), Рауль (327) ва Андони Субисаррета (333).


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›