

“Неймар менга Роналдиньони эслатади. Роналдиньо ҳам аввалига уятчан эди, бироқ кейинчалик жамоа билан киришиб кетди.
Неймар жуда ақилли йигит. У нафақат бирга-бир вазиятларда, балки жамоавий ўйинда ҳам ажойиб ўйнай олади.
У ҳали эндигина 21 ёшга кирди. Ўйлайманки бразилиялик футболчи ўйиндан-ўйинга юксалиб боради”, - Хавининг сўзларини келтиради El Mundo Deportivo.



