Хави Мартинес: "Боатенг Серхио Рамос каби жуда кучли"
Aslanov Jasurbek
18 ноя 2015, 13:14
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинеснинг фикрича, Жером Боатенг жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси.
"Мени унинг жисмоний ҳолати ва бирга-бир курашдаги ҳаракатлари ҳайрон қолдиради. У кучли, тезкор. Жеромда ҳамма нарса бор. У бир неча йил олдинги Серхио Рамос каби жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси" - дейди Мартинес.