Хави: “Ғалабали серия бизни янада кучлироқ қилади”

Eldor Akmurzayev
7 мар 2022, 09:05
“Барселона” устози Хави Ла Лига 27-турида “Эльче” устидан қозонилган (2:1) ғалаба ҳақида гапирди.

“Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Осонлик билан ғалабани қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. “Эльче” яхши ўйин кўрсатди, бизга эса қийин бўлди, аммо муҳими натижага эришдик.

Танаффусда ҳисобда ортда қолишга лойиқмаслигимизни ҳис этдим. Асабийлашдим. Яхшироқ ҳужум қилсак, ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Шу туфайли тактик ўзгаришларни амалга оширдик.

Кетма-кет бир неча учрашувларда зафар қучдик ва бу яхши меҳнат қилаётганимиздан далолатдир. Ҳар бир ғалаба бизни янада кучлироқ қилади”, дейди испаниялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca