Хави Дембеленинг талабидан ҳайратда

Sherzod Nurmatov
8 янв 2022, 20:44
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа бош мураббийи Хавини ҳайратда қолдирди.

Бу ҳақда "Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенберг хабар қилди.

Инсайдернинг маълумотларига қараганда, "кўк-анорранглилар" устози францияликнинг янги шартнома масаласидаги молиявий талаби ҳақида хабар топгач, бундан шокка тушди.  

24 ёшли вингер йилига 43 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 7 миллион евро ишлаб топиш истагида.

Дембеленинг "Барса" билан келишуви 30 июнда якунига етади. Айтишларича, томонлар уни узайтириш борасида келиша олмасликлари эҳтимоли юқори.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport