Хави "Барселона"га 2 футболчини тавсия қилди

Mirjalol Normatov
29 мар 2020, 17:11
"Барселона" афсоналаридан бири бўлган Хави каталонияликларга Бундеслиганинг икки ажойиб футболчиларини тавсия қилди.

"Неймарни қайтариш - балки оптимал вариантдир. Аммо билмайман. Умуман олганда бу супер трансфер бўларди. Аммо ҳозирда "Барселона"га вингерлар етишмаяпти. Клубга Жейдон Санчо ва Серж Гнабрини тавсия қилган бўлардим", - деди Хави.

Санчо жорий мавсум Бундеслигада 23та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 15та ассистга эришган.

Гнабри эса жорий мавсум лиганинг 23 ўйинида 11 бора рақиблари постига йўл топди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Vanguardia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›