

Тунда ўтказилган 4-тур учрашувида каталонияликлар "Интер" билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди.
2021 йилнинг ноябридан буён Хави "Барса" билан ЕЧЛдаги 6-учрашувини ўтказди. Бу оралиқда жамоа учта мағлубият ("Бавария"га иккита ва "Интер"га), битта дуранг ("Бенфика") ва битта ғалаба ("Виктория Пльзень") қайд этди.
"Барса"нинг кейинги учрашуви 26 октябрь куни "Бавария"га қарши ўтказилади.



