

"Мақсадимиз - ғалаба қозониш. Биз яхши ҳолатда эмасмиз ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишимиз мумкин. Мақсад - яхши тайёрланиб, юқорига кўтарилиш.
Биз совринлар учун курашишимиз керак. Нолдан бошлаётганимиз йўқ. Лекин, позитив кайфиятни кўрсатиб, "Барса" ҳозирги ҳолатга лойиқ эмаслигини исботлашимиз лозим. Кўрамиз, қанчалик узоққа бора оларкинмиз", - деди Хави.
Маълумот учун, бугун "Барселона" Ла Лига доирасида "Эспаньол"га қарши ўйнайди. Бу Хави учун "Барса" бош мураббийи сифатида илк ўйин бўлади.



