

"Барселона" ва "Реал"нинг шикоятлари ҳақида
"Ҳамма жойда, ҳар бир мусобақада муаммолар бор. Бу бор гап. Биз бу масалани ["Барса" президенти] Лапорта билан муҳокама қилмадик".
Ла Лига ҳакамлари ҳақида
"Ҳакамлар ўзларини такомиллаштиришлари керак, мен буни доим айтаман. Биз идеал даражага интилишимиз лозим. Мен бу ҳақда Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) ва рефериларга мунтазам таъкидлаб келаман. Агар клублар ва футболчилар шикоят қилишаётган бўлса — баъзан улар ҳақ, баъзан эса йўқ — демак, вазият яхшиланиши керак".
ЕЧЛ ўйинларидан сўнг УЕФАга қилинадиган шикоятлар ҳақида
"Бундан бирор фойда бўладими? Менимча йўқ. Лекин бу ҳақда гапиришни истамайман. Ла Лигада биз ҳар сешанба куни ҳакамлик таҳлилини ўтказамиз ва бу клубларга оз бўлса-да таскин беради.
Биз ҳакамлар ҳам хато қилишини тушунишимиз керак. Асосий мақсадимиз — хатолар сонини камайтириш учун доимий ривожланишда бўлишдир", — деди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финал баҳсларидан сўнг ҳар икки испан гранди ҳам ҳакамлик ва VAR тизими ишидан қаттиқ норозилик билдирган эди.


