Хавьер Эрнандес: "МЮ" яхши спорт формасига чиқиб боряпти"

Tolibjon Qosimov
26 сен 2013, 15:44
Англия Лига Кубоги доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда ягона голга муаллифлик қилган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Хавьер Эрнандеснинг айтишича, бўйдор футболчиларни ортда қолдиришда унга тезлиги қўл келади.
Унинг сўзларига кўра "МЮ" аста секин яхши спорт формасига чиқиб боряпти.

"Умуман олганда, гавданинг катталиги жарима майдонидаги тўп учун курашда энг муҳими эмас. Баъзида кескин ҳаракатлар рақиб ҳимоя чизиғини довлиратиб, саросимага солиб қўйиши мумкин. Менга кўп бора ҳақиқий марказий ҳужумчи эканлигимни айтишади. Кўп эҳтимолки, менга айнан тезкор ҳаракатларим эвазига рақибни ортда қолдиришга эришаман. Шуни айтишим мумкинки, "МЮ" аста-скинлик билан яхши формага кириб боряпти", деди Чичарито.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›