
Ўйин 2 октябрда "Этихад" стадионида Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
"Бу дербининг бир қисми бўлиш ҳайратланарлидир. Манчестерда икки ажойиб жамоа бор. Мен бу ерда анчадан бери бўлганим учун ўзимни Манчестернинг бир қисми сифатида ҳис қиляпман. Биз дербига навбатдаги ўйин сифатида қараб, унда уч очко ишлаб олишимиз керак. Айниқса, уйда ўйнашимизни ҳисобга олсак. Ғалаба қозониш қўлимиздан келади. Учрашув якунланганидан сўнг ундан роҳатланамиз деган умиддаман" - дейди Харт.