Ханданович "Интер" билан шартномасини узайтирмоқчи
Narzulla Saydullayev
27 сен 2019
"Интер" дарвозабони Самир Ханданович клуби билан шартномани узайтиради, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Унинг янги шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади. Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли словениялик посбон "Интер"да 2012 йилдан буён ўйнамоқда. Унинг ҳисобида клуб сафидаги 300та ўйин ва 110та қуруқ баҳс бор.